ИҚТИСОД РИСОЛАСИ (Иқтисод ва қаноат, исроф ва совуришга доир) بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ كُلُوا وَ اش۟رَبُوا وَ لَا تُس۟رِفُوا Бу ояти карима тежамкорликка қатъий амр қилади ва исрофдан очиқ шаклда ман қилиб, ўта муҳим ҳикмат дарсини беради. Ушбу масалада "Етти Ҳикмат" бор.
Source text is preserved. When a suitable model is available, translation is displayed separately.
Lem'alar
The Nineteenth Gleam
Холиқи Раҳим инсонларга берган неъматлари эвазига шукр истайди. Исроф эса шукрга зиддир, неъматга нисбатан зарарли камситишдир. Тежамкорлик, неъматга тижоратли ҳурмат ҳисобланади. Дарҳақиқат, тежаш ҳам маънавий шукр, ҳам Аллоҳнингнеъматлардаги раҳматига нисбатан ҳурмат, ҳам қатъиянбаракагасабаб, ҳам бадангапарҳездексаломатлик манбаи, ҳам маънавий тиланчилик хорлигидан қутқарадиган иззатга сабаб, ҳам неъмат ичидаги лаззатини ҳис қилишга ва кўринишдан лаззатсиз кўринган неъматлардаги лаззатни татишга кучли сабабдир. Исроф эса, мазкур ҳикматларга зид бўлгани учун, дахшатли натижалари бор.
Фотири Ҳаким инсоннинг баданини мукаммал сарой суратида ва мунтазам шаҳар мисолида яратган. Оғиздаги таъм билиш ҳисси дарвозабондир. Нерв ва томирлар телефон ва телеграф симлари каби таъм билиш ҳисси билан баданнинг марказидаги ошқозон билан хабарлашиш воситалари бўлиб, оғизга келган нарсани улар орқали хабар беради. Баданга, ошқозонга кераги бўлмаса, "Мумкин эмас" дейди, ташқарига чиқаради. Баъзан баданга манфаати йўқлиги билан бирга, зарарли ва аччиқ бўлса, бирдан ташқарига чиқаради, юзига туфлайди. Модомики оғиздаги таъм билиш ҳисси дарвозабон, ошқозон жасадни бошқариш учун хўжайин ва ҳоким экан. Бу саройга ёхуд шаҳарга келган ва саройнинг ҳокимига берилган ҳадянинг юз даража қиймати бўлса, дарвозабон ғурурланиб, эсини йўқотиб, вазифасини унутиб, кўпроқ чойчақа берган исёнчиларни сарой ичига киргизмаслиги учун таомнинг фақат беш фоизини бериш ўринли бўлади, ортиғи ортиқ. Демак, бу сирга биноан, тайёр икки луқма фараз қиламиз. Биринчи луқма пишлоқ ва тухум каби тўйимли нарсанинг нархи бир сўм турса, иккинчи луқма энг аъло паҳлаванинг нархи ўн сўм бўлсин. Бу икки луқма оғизга кирмасдан аввал, катта-кичиклигида фарқлари йўқ, тенг. Томоғдан ўтгандан сўнг ҳам жасадни озиқлантиришда яна тенг. Балки баъзан бир сўмлик пишлоқ яхшироқ озиқлантиради. Лекин оғиздаги таъм билиш ҳиссини маза қилдириш нуқтасида ярим дақиқалик фарқ бор. Ярим дақиқани деб бир сўм ўрнига ўн сўм сарфлаш нақадар маъносиз ва зарарли исроф бўлиши қиёс қилинсин. Энди сарой ҳокимига бир сўмлик ҳадя келса, ундан тўққиз баробар кўп чойчақа бериш дарвозабонни ўзидан кетишига сабаб бўлади, "Ҳоким менман" дейди. Ким кўпроқ чойчақа ва маза берса, уни ичкарига киритади, исён қилади, ёнғин чиқаради. "Ёрдам беринг, табиб келсин, ўлчасин, ҳароратимни туширсин", дейишга мажбур қилади. Хуллас, иқтисод ва қаноат, Илоҳий ҳикматга уйғун ҳаракат қилишдир. Таъм билиш ҳиссини дарвозабон деб билиб, унга кўра чойчақа бериш керак. Исроф қилиш бу ҳикматга зид бўлгани учун тез таъзир ейди, ошқозонни бузади, ҳақиқий иштаҳани йўқотади. Таомларнинг ҳилма-ҳиллигидан келган сунъий, ёлғончи иштаҳа билан едиради, ҳазмсизликка сабаб бўлади, касал қилади.
Собиқ иккинчи ҳикматда таъм билиш ҳиссини дарвозабон дедик. Ҳа, ғафлатдагилар ва руҳан тараққий этмаган ва шукр йўлида илдамламаган инсонлар учун дарвозабон ҳисобланади. Унинг лаззатланиши учун исрофга ва нарҳида бирдан ўнга чиқмаслик керак. Лекин Олтинчи Сўздаги таққосда баён қилингани каби, ҳақиқий шукр, ҳақиқат ва қалб аҳлининг таъм билиш ҳисси Аллоҳнинг раҳматининг ошхоналарига назоратчи ва тафтишчи ҳисобланади. Таъм билиш ҳиссининг вазифаси таомлар миқдорича мезончалар билан Илоҳий неъматнинг синфларини чақириш ва таниш, маънавий шукр суратида жасадга, ошқозонга хабар беришдан иборат. Бу суратда таъм билиш ҳисси фақат моддий жасадга қарамайди. Балки қалбга, руҳга, ақлга ҳам қараган жиҳати билан ошқозондан устун ҳукми, мақоми бор. Исроф қилмаслик шарти билан фақат шукроналик вазифасини адо этиш ва Аллоҳнинг неъматларининг синфларини ҳис қилиб таниш шарти билан, ҳалол, хорлик ва тиланчиликка восита бўлмаслик шарти билан лаззатини татиши мумкин. Таъм билиш ҳисси тилни шукрда истеъмол қилиш учун ширин таомларни танлаши мумкин. Бу ҳақиқатга ишора қилган бир ҳодиса ва бир Ғавсий кароматни баён қиламиз: Ҳазрати Ғавси Аъзам Шайх Жийлоний (Қ.С.) тарбиясида нозли ва кекса аёлнинг яккаю ягона боласи бор эди. Бир куни муҳтарам онахон ўғлининг ҳужрасига бориб қараса, ўғли бир бурда қотган, қора нон еяпти. Риёзатдан заиф ҳолга келгани учун волидасининг шафқати уйғониб кетади. Унга раҳми келиб, Ҳазрати Ғавснинг ёнига шикоят учун боради. Қараса, Ҳазрати Ғавс қовурилган товуқ еяптилар. Нозидан, "Эй Устоз! Менинг ўғлим очликдан ўляпти. Сиз товуқ еяпсиз!", дейди. Шунда Ҳазрати Ғавс товуққа, "Қум биизниллоҳ!", дейдилар. Пишган товуқнинг суяклари тўпланиб, товуққа айланиб овқат идишидан сакраб тушиб, ташқарига қочиб кетади. Бу воқеа ҳайратланарли кароматларга ноиллиги дунёда машхур бўлган Ҳазрати Ғавсдек зотнинг каромати сифатида эътимодли ва кўп ишончли зотлардан маънавий тавотур билан нақл қилинган. Ҳазрати Ғавс жавобан, "Қачон сизнинг ҳам ўғлингиз шу даражага келса, ўшанда товуқ ейди", дейдилар. Ҳазрати Ғавснинг бу амрининг маъноси шуки: Қачон ўғлингизнинг ҳам руҳи жасадига, қалби нафсига, ақли меъдасига ҳоким бўлса ва лаззатни шукр учун истаса, ўшанда ширин нарсаларни ейиши мумкин.
"Тежаган киши тирикчилик муаммосига йўлиқмайди" маъносида لاَ يَعُولُ مَنِ اقْتَصَدَ ҳадиси шарифнинг сирри асосида, тежаган киши тирикчиликда оиланинг заҳмат ва машаққатини кўп тортмайди. Дарҳақиқат, тежаш – қатъий барака сабаби ва тирикчиликнинг гўзал манбаи эканига шунчалик қатъий далиллар борки, ҳад-ҳисоби йўқ. Жумладан, менга хизмат ва дўстлик қилган кишиларнинг гувоҳликлари билан шахсан ўзим кўрган ҳодисани айтаман: Тежаш воситасида баъзан бирга ўн барака олдим, буни шерикларим кўришди. Ҳатто тўққиз йил (ҳозир ўттиз йил бўлди) аввал мен билан бирга Бурдурга сургун қилинган раислардан бир қисми, пулсизликдан хорланмаслигим ва қашшоқ ҳолга тушмаслигим учун закотларини менга қабул эттиришга кўп уринишди. У бой раисларга, "Пулим кам бўлса ҳам, тежамкорлигим бор, қаноатга кўникканман. Мен сиздан бойроқман", дедим. Такрор-такрор ва қистовли таклифларини рад қилдим. Диққатга сазовор нарса шуки, икки йилдан сўнг менга закотларини таклиф қилганларнинг бир қисми тежамаслик сабабли қарздор ҳолга келди. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, улардан етти йил ўтиб, ўша камгина пул, иқтисод баракаси менга кифоя қилди, обрўйимни тўктирмади, инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур қилмади. Ҳаётимнинг дастури бўлган "инсонлардан беҳожатлик" йўналишимни бузмади. Дарҳақиқат, тежамаган киши хорликка, маънан тиланчиликка ва қашшоқликка номзоддир. Бу даврда исрофларга сабаб бўладиган пул жуда қимматдир. Эвазига пора сифатида баъзан обрў, баъзан номус олинади. Баъзан диннинг муқаддас нарсалари эвазига олинади, кейин жирканч пул берилади. Демак, маънавий юз сўм зарарга, икки тийинлик моддий мол олинади. Агар тежаб, зарурий эҳтиёжлар билан чегараланса, қисқартирса ва камайтирилса اِنَّ اللّٰهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتٖينُ сирри асосида وَمَا مِنْ دَٓابَّةٍ فِى الْاَرْضِ اِلَّا عَلَى اللّٰهِ رِزْقُهَا оятининг очиқ баёни билан, кутмаган тарзида яшашга етадиган ризқини топади. Чунки бунга оят кафолат бермоқда. Ризқ икки ҳил бўлади: Бири: Ҳақиқий ризқ бўлиб, у билан яшалади. Бу оятнинг ҳукми билан у ризқ Аллоҳнинг кафиллиги остидадир. Инсоннинг суи ихтиёри аралашмаса, зарурий ризқни топади. На динини, на номусини, на иззатини фидо қилишга мажбур бўлади. Иккинчиси: Мажозий ризқ бўлиб, суиистеъмол қилишлар орқали зарурий бўлмаган эҳтиёжлар зарурий эҳтиёжларга айланиб, урф-одат балосига банди бўлиб, тарк қилинмайди. Бу ризқ Аллоҳнинг кафиллиги остида бўлмагани учун қўлга киритиш, айниқса бу даврда жуда қиммат. Бошда иззатини фидо қилиб, хорликни қабул эттиради, баъзан пасткаш инсонларнинг оёқларини ўпишдек маънан тиланчилик ҳолатига тушиб, баъзан абадий ҳаётининг нури бўлган диннинг муқаддас нарсаларини фидо қилиб баракасиз, жирканч молни олади. Яна, бу фақирлик ва зарурат даврда виждонли бўлса оч ва муҳтож бўлганларнинг азобидан харом қозонган пулидан олган лаззатини аччиқлаштиради. Бундай ғайриоддий даврда шубҳали молларда, зарурат даражасида кифояланиш лозим. Чунки اِنَّ الضَّرُورَةَ تُقَدَّرُ بِقَدْرِهَا сирри асосида харом молдан мажбур бўлса, зарурат даражасида олиши мумкин, ортиғини ола олмайди. Чорасиз одам ўлик гўштдан тўйгунча ея олмайди. Балки, ўлмайдиган даражада ейиши мумкин. Юзта оч одамнинг олдида мукаммал лаззат билан ортиқча ейилмайди. Тежаш, иззат ва камол сабаби эканига далолат қилган бир воқеа: Бир куни дунёда саховати билан машхур бўлган Хотами Тойи улкан зиёфат беради. Меҳмонларига жуда кўп ҳадялар тарқатиб, чўлга айланишга чиқади. Қараса, бир кекса камбағал одам бир боғлам тиканли бута ва янтоқни орқалаб кетяпти. Тиканлар баданига кириб, қонатяпти. Хотам унга, "Хотами Тойи ҳадялар билан бирга улкан зиёфат беряпти. Ўша ерга боринг, беш тийинлик бута юки ўрнига беш юз сўм оласиз", дейди. У тежамкор қария, "Мен бу тиканли юкимни иззатим билан тортаман, кўтараман. Хотами Тойининг миннати керакмас", дейди. Кейинчалик Хотами Тойидан, "Ўзингиздан ҳам олийжаноб, азиз одамни кўрганмисиз?", деб сўрашганда, "Саҳрода дуч келган тежамкор қарияни ўзимданда азиз, юксак, олийжаноб деб биламан", деган.
Жаноби Ҳақ мукаммал карамидан, энг камбағал одамга ҳам энг бой одам каби ва гадога (яъни камбағалга) подшоҳ каби неъматининг лаззатини ҳис эттиради. Қотган бир бурда қора нондан очлик ва иқтисод воситасида бир камбағалнинг олган лаззати, подшоҳнинг ва бойнинг исрофдан келган зерикиш ва иштаҳасизлик билан еган энг аъло пахлавасидан олган лаззатиданда ширинроқ. Ҳайратланарли жойи шундаки, баъзи исрофгар ва совурувчи инсонлар бундай тежамкорларни "ҳасислик"да айблашади. Йўқ! Тежамкорлик, иззат ва сахийликдир. Ҳасислик ва хорлик, исрофгар кишиларнинг зоҳирий мардона ҳолатининг ички кўринишидир. Ушбу рисоланинг таълифи йилида Испартада ҳужрамда рўй берган бир воқеа бу ҳақиқатни қувватлайди. Жумладан: Қоидамга ва ҳаёт дастуримга мухолиф суратда, бир талабам икки ярим ўққа (1 ўққа: 1.283 грам) га яқин асални ҳадя сифатида қабул эттиришга уринди. Қоидамни тушунтиришимга ҳарқанча уринмай, кўнмади. Мажбур, ёнимдаги уч қардошимга едириш, Шаъбони Шариф ва Рамазонда у асалдан тежаш орқали ўттиз-қирқ кун уч киши есин, олиб келган ҳам савоб қозонсин ва ўзлари ҳам ширинликсиз қолмасин деб, "Олинглар" дедим. Ўзимда бир ўққа асал бор эди. Ҳалиги уч биродарим, мустақим ва тежамкорликни мақтаганлардан эди. Аммо нима бўлганда ҳам, бир-бирига икром қила-қила, хар бири бошқасининг нафсини ҳуш кўриб, ўз нафсидан устун тутиб, бир томондан ушбу юксак хислат билан иқтисодни унутишди. Уч кечада икки ярим ўққа асални тугатишди. Мен кулиб: "Сизларни ўттиз-қирқ кун ўша асал билан лаззатлантирмоқчи эдим, сизлар ўттиз кунни учга туширдингиз, ош бўлсин", дедим. Ўзимнинг бир ўққа асалимни иқтисод билан сарфладим. Бутун Шаъбон ва Рамазонда мен ҳам едим, Аллоҳга ҳамд бўлсин, қардошларимнинг хар бирига ҳам ифтор вақтида бир қошиқдан(Хошия) Яъни катта чой қошиғи билан.бердим ва бу улкан савобга сабаб бўлди. Мени кўрганлар, ўша ҳолатимни балки ҳасислик деб ўйлагандир. Қардошларимнинг уч кечалик ҳолатларини олижаноблик деб ўйлашлари мумкин. Лекин ҳақиқат нуқтасида ўша зоҳирий ҳасислик остида улуғ иззат, улкан барака ва юксак савоб яширинганини кўрдик. Олижаноблик ва исроф остида, агар воз кечилмаса эди, тиланчилик ва бошқа бировнинг қўлига тамагирлик билан ва зориқиб қараш каби, ҳасисликдан анча паст ҳолатни натижа берар эди.
Тежамкорлик ва хасисликнинг бир-биридан фарқлари кўп. Масалан камтаринлик, ёмон ахлоқ ҳисобланган хорликдан маънан фарқ қилсада, кўринишдан ўхшаш бўлиб, мадҳ қилинган хислатдир. Бироқ, ёмон хислатлардан бўлган такаббурликдан маънан фарқ қилсада, кўринишдан ўхшаш ва мадҳ қилинган хислатдир. Худди шунинг каби: Пайғамбаримизнинг (С.А.В.) олий ахлоқларидан бўлган ва балки коинотдаги Жаноби Ҳақнинг ҳикмат билан жорий қилган низомининг сабабларидан бўлган тежамкорлик ҳам қашшоқлик, баҳиллик, тамагирлик ва ҳирснинг аралашмаси бўлган хасислик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Лекин кўринишдан ўхшашлик бор. Бу ҳақиқатни қувватлайдиган бир воқеа: "Етти Абдуллоҳлар" исми билан машҳур саҳобалардан бўлган Абдуллоҳ ибн Умар Ҳазратлари, Расулуллоҳнинг (С.А.В.) халифаси бўлган Фаруқи Аъзам Ҳазрати Умарнинг (Р.А.) энг аҳамиятли ва катта ўғли, саҳоба олимларининг ичида энг мумтозларидан бўлган муборак зот бозорда, олди-сотдида, бир тийинлик бир масалада, тежамкорлик қилиш учун ва тижоратнинг асоси бўлган ишонч ва истиқоматни муҳофаза қилиш учун қаттиқ тортишади. Бир саҳоба у кишини бу ҳолатда кўриб қолади. Рўйи заминнинг шонли халифаси бўлган Ҳазрати Умарнинг ўғли бир тийин учун тортишганини ажабланарли ҳасислик деб ўйлаб имомнинг кетига тушиб, аҳволини билишни истайди. Қараса, Ҳазрати Абдуллоҳ ҳонаи муборакига киради. Эшик олдида бир камбағал одамни кўради. Бир оз тўхтаб ўтади. Сўнг уйининг иккинчи эшигидан чиқиб, у ерда бошқа бир камбағални ҳам кўради. Унинг ёнида ҳам оз тўхтаб ўтади. Узоқдан қараб турган саҳоба воқеъага қизиқади. Бориб ҳалиги камбағаллардан, "Имом сизларнинг ёнингизда тўхтаб нима қилди?", деб сўрайди. Хар бири, "Менга бир олтин берди", дейди. Саҳоба, "Фасубҳаналлоҳ! Қандай қилиб бозорда бир тийин учун тортишсин-у, кейин уйида икки юз тийинни ҳеч кимга сездирмасдан нафснинг тўлиқ розилиги билан берса", деб ўйлайди. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умарни олдига бориб, "Эй Имом! Мушкулимни ҳал қилинг. Бозорда бундай қилдингиз, уйингизда эса бошқача қилдингиз", дейди. Унга жавобан, "Бозордаги ҳолат тежамкорликдан, камоли ақлдан, олди-сотдининг асоси ва руҳи бўлган ишончни, садоқатни муҳофаза қилишдан келган ҳолат бўлиб, ҳасислик эмас. Уйимдаги ҳолат, қалбнинг шафқатидан ва руҳнинг камолидан келган бир ҳолатдир. Хасислик ва исроф эмас", дейди. Имоми Аъзам бу сирга ишора сифатида لَا اِسْرَافَ فِى الْخَيْرِ كَمَا لَا خَيْرَ فِى الْاِسْرَافِ деган. Яъни,"Хайрда ва эҳсонда (фақат лойиқ бўлганларга) исроф бўлмагани каби, исрофда ҳам умуман хайр йўқ".
Исроф ҳирс (очкўзлик)ни келтириб чиқаради. Ҳирс уч натижага олиб боради: Биринчиси: Қаноатсизлик бўлиб, у меҳнатга, ишлашга бўлган иштиёқни йўқ қилади. Шукр ўрнига шикоят эттиради, танбаллик ҳолига келтиради. Шариат доирасида, ҳалол, оз молни тарк этиб, харом, осон молни қидиради. У йўлда иззатини, балки обрўйини фидо қилади. Ҳирснинг иккинчи натижаси: Маҳрум бўлиш ва зарар. Қўлга киритишни истаган нарсасини қочириш ва совуқ муомалага дучор бўлиб, осонлик ва ёрдамлашишдан маҳрум бўлади. Ҳатто اَلْحَرٖيصُ خَائِبٌ خَاسِرٌ яъни "Ҳирс зарар ва муваффақиятсизликнинг сабаби", деган зарбулмасал доираси ичига киради. Ҳирс ва қаноатнинг таъсири жонзотлар оламида ўта кенг дастур асосида жараён этади. Жумладан: Ризққа муҳтож дарахтларнинг табиий қаноатлари уларнинг ризқини олиб келгани каби, ҳайвонларнинг ҳирс билан машаққат ва етишмовчилик ичида ризқ кетидан югуриши, ҳирснинг улкан зарарини ва қаноатнинг азим манфаатини кўрсатади. Яна, барча заиф болаларнинг ҳолат тиллари билан қаноатлари, сутдек латиф озуқанинг кутмаган жойдан келиши ва жониворларнинг ҳирс билан етарли бўлмаган ва ифлос ризқларига ташланиши иддаомизни порлоқ суратда исботлайди. Семиз балиқларнинг қаноатли ҳолати мукаммал ризқларига сабаб бўлиши, тулки ва маймун каби заковатли ҳайвонларнинг ҳирс билан ризқлари кетидан изғиши орқали бирга етарли даражада топа олмаганидан нимжон ва заифлиги, яна ҳирснинг қай даража машаққатга сабаблиги ва қаноат қай даража роҳатга сабаб эканини кўрсатади. Яна, яҳудий миллати ҳирс билан, судхўрлик билан, ҳийлакор ўйинлари билан ризқларини хорлик ва қашшоқлик ичида, харом ва зўрға яшайдиган даражада ризқларини топиши ва саҳро халқларининг (яъни бадавийларнинг) қаноатли ҳолатлари, иззат билан яшаши ва етарли ризқ топиши мазкур даъвомизни яна қатъий исбот қилади. Яна, кўп олимларнинг заковатлари чиққан очкўзлик сабабли қашшоқ ҳолга тушиши, тентак ва иқтидорсиз кишиларнинг табиий қаноатли ҳолатлари билан бойиб кетиши, ҳалол ризқ ожизлик ва фақирликка кўра келишини, иқтидор ва ихтиёр билан эмаслигини қатъий суратда исботлайди. Балки ҳалол ризқ иқтидор ва ихтиёрга тескари мутаносибдир. Чунки болаларга иқтидор ва ихтиёри келган сари ризқи камаяди, узоқлашади, оғирлашади. اَلْقَنَاعَةُ كَنْزٌ لَا يَفْنٰى ҳадисининг сирри билан:Қаноат – гўзал тирикчилик қилиш ва осойишта ҳаёт хазинасидир. Ҳирс - зарар ва қашшоқлик манбаидир. Учинчи натижа: Ҳирс ихлосни кетказади, ухровий амалга зиён етказади. Чунки тақводор кишининг ҳирси бўлса инсонларнинг эътиборини истайди. Инсонлар эътиборини кўзлаган кимса, чинакам ихлосни қўлга кирита олмайди. Бу натижа жуда аҳамиятли, жуда диққатга сазовордир. Ҳосили калом: Исроф қаноатсизликни келтириб чиқаради. Қаноатсизлик эса ишлашга бўлган иштиёқни кетказади, танбалликка олиб боради, ҳаётидан шикоят қилиш эшигини очади, доим шикоят қилдиради. Яна ихлосни кетказади, риё эшигини очади. Ҳам иззатини ўлдиради, тиланчилик йўлини кўрсатади. Тежамкорлик эса, қаноатни келтириб чиқаради. عَزَّ مَنْ قَنَعَ ذَلَّ مَنْ طَمَعَ ҳадисининг сирри билан, қаноат иззатни келтириб чиқаради. Меҳнатга ва ишлашга ҳам ташвиқ қилади. Иштиёқни кўпайтиради, ишлатади. Чунки, дейлик, бир кун ишлади. Кечқурун олган озгина маошга қаноат қилгани учун, иккинчи кун яна ишлайди. Исрофгар эса, қаноат қилмагани учун, иккинчи кун бошқа ишламайди. Ишласа ҳам, шавқ билан ишламайди. Тежамкорликдан келган қаноат шукр эшигини очади, шикоят эшигини ёпади. Ҳаётида доимо шокир бўлади. Қаноат билан инсонлардан беҳожат бўлиб, хурматини истамайди. Ихлос эшиги очилади, риё эшиги ёпилади. Мен тежамаслик ва исрофнинг дахшатли зарарларини кенг доирада кўрдим. Жумладан: Тўққиз йил аввал муборак бир шаҳарга келдим. Қиш муносабати билан ўша шаҳарнинг бойлик манбаларини кўра олмадим. Аллоҳ раҳмат қилсин у ернинг муфтийи бир неча марта менга, "Аҳолимиз камбағал", деди. Бу сўз менинг раҳмимни келтирди. Беш-олти йил бўйича ўша шаҳар аҳолисига ачиниб юрдим. Саккиз йилдан кейин ёзда яна ўша шаҳарга бордим. Боғларига қарадим. Марҳум муфтийнинг сўзи эсимга келди. "Фасубҳаналлоҳ" дедим. Бу боғларнинг маҳсулоти шаҳарнинг эҳтиёжидан анча кўп. Бу шаҳар аҳолиси жуда бой бўлиши керак. Ҳайратландим. Мени алдамаган ва ҳақиқатларни идрок қилишда раҳбарим бўлган ҳақиқат нуқтасидан ўйладсам: Тежамаслик ва исроф туфайли барака кетиб, бунча бойлик манбалари билан бирга, марҳум муфтий "Аҳолимиз камбағал" деган эди. Дарҳақиқат, тажрибадан аёнки, закот бериш ва тежаш молнинг баракасига сабаб бўлгани каби, исроф қилиш билан закот бермаслик, бараканинг кетишига сабаб бўлади. Бунга сон-саноқсиз воқеалар бор. Ислом ҳукамосининг Афлотуни, ҳакимларнинг шайхи ва файласуфларнинг устози, машҳур доҳий Абу Али Ибн Сино фақат тиб нуқтасида كُلُوا وَ اشْرَبُوا وَ لَا تُسْرِفُوا оятини шундай тафсир қилган. Айтганки: جَمَعْتُ الطِّبَّ فِى الْبَيْتَيْنِ جَمْعًا وَ حُسْنُ الْقَوْلِ فٖى قَصْرِ الْكَلَامِ: فَقَلِّلْ اِنْ اَكَلْتَ وَ بَعْدَ اَكْلٍ تَجَنَّبْ وَ الشِّفَاءُ فِى الْاِنْهِضَامِ وَ لَيْسَ عَلَى النُّفُوسِ اَشَدُّ حَالًا مِنْ اِدْخَالِ الطَّعَامِ عَلَى الطَّعَامِ Яъни: "Тиб илмини икки сатрда жамлайман. Сўзнинг гўзаллиги қисқалигидадир. Еган вақтинг оз егин. Егандан кейин тўрт-беш соат бошқа ема. Шифо ҳазмдадир. Яъни, осон ҳазм қила оладиган миқдорда егин. Нафсга ва ошқозонга энг оғир ва чарчатувчи ҳол, таом устига таом ейишдир". Ҳайратланарли ва ибрат олишга лойиқ мевофиқ келган ҳодиса: Иқтисод Рисоласини, учтаси янги, беш-олти бошқа-бошқа нусха кўчирувчилар, турли жойларда, турли нусхалардан ёзиб, бир-биридан узоқ, хатлари бир-биридан фарқли, табиий ёзган нусхаларининг хар бирининг алифлари дуосиз эллик бир, дуо билан бирга эллик учда мувофиқ келиш билан бирга, Иқтисод Рисоласининг таълиф қилиниши ва ёзиб кўпайтириш йили бўлган румий тақвим бўйича эллик бир ва арабий тақвим бўйича эллик уч йилига мувофиқлиги ҳам, шубҳасиз тасодиф бўла олмайди. Иқтисоддаги бараканинг каромат даражасига чиққанига бир ишорадир. Бу йилга "Иқтисод йили" номи лойиқдир. Дарҳақиқат, давр икки йил ўтиб, иқтисод кароматини Иккинчи Жаҳон Урушида хар томондаги очлик, бузғунчилик ва исрофлар ҳамда инсоният ва ҳамма тежамкорликка мажбур бўлиши орқали исботлади. سُب۟حَانَكَ لَا عِل۟مَ لَنَٓا اِلَّا مَا عَلَّم۟تَنَٓا اِنَّكَ اَن۟تَ ال۟عَلٖيمُ ال۟حَكٖيمُ

