Mektubat

The Twenty-Ninth Letter

Source: risaleinur multilingual dataset, risale.site source · Risale-Nur multilingual research corpus
Risale reading plan
§1

Рамазони Шарифдаги рўза, Исломиятнинг беш рукнининг дастлабкиларидандир. Исломий шиорларнинг ҳам буюкларидан ҳисобланади. Рамазони Шарифдаги рўзанинг ҳам Жаноби Ҳақнинг рубубиятига, ҳам инсоннинг ижтимоий ҳаётига, ҳам шахсий ҳаётига, ҳам нафснинг тарбиясига, ҳам Аллоҳнинг неъматларининг шукрига тегишли кўп ҳикматлари бор. Жаноби Ҳақнинг рубубиятига тегишли рўзанинг кўп ҳикматларидан бир ҳикмати қуйидагича: Жаноби Ҳақ замин юзини бир неъмат дастурхони суратида яратган. Барча неъмат турларини ушбу дастурхонга مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ тарзида тортиб, бу ҳолат орқали мукаммал рубубияти, раҳмонияти ва раҳимиятини ифодалайди. Инсонлар ғафлат пардаси ортида ва сабаблар доирасида бу ҳолат ифодалаётган ҳақиқатни тўлиқ кўра олмайди, баъзан унутади. Рамазони Шарифда эса, иймон аҳли бирдан интизомли бир қўшинга айланади. Султони Азалийнинг зиёфатига таклиф қилингандек шомга яқин "Марҳамат қилинглар" деган амрини кутаётгандай, қуллик ҳолатида бўлишади. Аллоҳнинг шафқатли, ҳашаматли ва умумий Раҳмониятига кенг, буюк ва интизомли қуллик билан жавоб қайтаришади. Бундай юксак қулликка ва шарафли вазифага иштирок этмаган инсонлар, инсон исмига лойиқми, ажабо?!

§2

Рамазони Муборакнинг рўзасининг Жаноби Ҳақнинг неъматларига шукр қилишга тегишли кўп ҳикматларидан бири қуйидагича: “Биринчи Сўз”да айтилганидек, подшоҳнинг ошхонасидан воситачи даллол келтирган таомлар ҳақ талаб қилади. Воситачи даллолга хизмат хаққи берилса-ю, жуда қийматли неъматларни қийматсиз ҳисоблаб, уни инъом қилган Зотни танимаслик ўта аҳмоқлик бўлади. Ҳудди шунинг каби Жаноби Ҳақ саноқсиз неъмат синфларини инсониятга замин юзида тарқатган. Жавобан неъматларнинг ҳаққи сифатида шукр истайди. Неъматларнинг зоҳирий сабаблари ва эгалари воситачи даллол ҳисобланади. Биз воситачи даллолларга ҳақ тўлаймиз, улардан миннатдор бўламиз. Ҳатто лойиқ бўлмасада кўп ҳурмат қилиб, ташаккур айтамиз. Ҳолбуки, Ҳақиқий Мунъим сабаблардан кўра купроқ даражада неъмат воситасида шукрга лойиқдир. Демак, инсон неъматларни тўғридан-тўғри Ундан деб билиб, уларнинг қийматини тақдирлаш ва уларга ўз эҳтиёжини ҳис этиш орқали Унга ташаккур билдириши керак. Рамазони Шарифдаги рўза, ҳақиқий ва холис, буюк ва умумий шукрнинг калитидир. Чунки бошқа вақтларда инсонларнинг кўпи, мажбур бўлмагани, ҳақиқий очликни ҳис қилмагани учун, кўп неъматнинг қийматини идрок эта олмайди. Тўқ одам, айниқса бой бўлса, озгина қотган ноннинг неъмат эканини тушунмайди. Лекин, таъм сезиш туйғуси ифтор вақтида қотган ноннинг мўмин учун жуда қийматли Илоҳий неъмат эканига гувоҳлик қилади. Рамазони Шарифда подшоҳдан тортиб энг камбағал одамгача барча, неъматларнинг қийматини англаб, маънавий шукрга ноил бўлади. Кундузги ейишдан ҳам ман қилиниб, "Бу неъматлар менинг мулким эмас. Уларни тановул қилишда ҳур эмасман. Демак, бошқа Зотнинг моли ва инъомидир. Унинг амрини кутяпман", деб неъматни неъмат деб билади, маънавий шукр қилади. Бу суратда рўза кўп жиҳатлари билан ҳақиқий инсоний вазифа бўлган шукрнинг калитига айланади.

§3

Рўзанинг ижтимоий ҳаётга таъаллуқли кўп ҳикматларидан бири қуйидагича: Инсонлар тирикчилик жиҳатидан фарқли суратда яратилган. Жаноби Ҳақ бойларни камбағалларга ёрдам беришга чақиради. Чунки рўзадаги очлик орқали бойлар камбағалларнинг ачинарли ҳолатларини ва очлигини тўлиқ ҳис қилади. Агар рўза бўлмаса, очлик ва камбағаллик қанчалик аччиқ, камбағаллар шафқатга қанчалар муҳтож эканини идрок қилмайдиган кўп нафспараст бойлар топилиши мумкин. Бу жиҳатдан, инсонларнинг бир-бирига шафқат қилиши, ҳақиқий шукрнинг асосидир. Ким бўлса бўлсин, ўзидан бир жиҳатда камбағалроқ одамни топа олади. Унга нисбатан шафқат қилиш вазифаси юкланган. Агар нафсига очлик таттириш мажбурияти бўлмаганида шафқат билан ёрдам бериш вазифаси юкланган эҳсон ва ёрдамни қилмас, қилса ҳам, тўлиқ бўлмас эди. Чунки ҳақиқий ҳолатни ўз нафсида ҳис қилмас эди.

§4

Рамазони Шарифдаги рўза нафсни тарбиялашдаги кўп ҳикматларидан бир ҳикмати қуйидагича: Нафс ўзини ҳур ва эркин бўлишини истайди ва шундай деб ўйлайди. Ҳатто табиий шаклда мавҳум бир роб бўлиш ва ўзи истаган ҳаракатни қилишни истайди. Сон-саноқсиз неъматлар билан тарбия қилинаётганини ўйлашни истамайди. Хусусан, дунёда бойлик ва иқтидори бўлса, устига устак ғафлатда бўлса, Илоҳий неъматни ўғри каби бутунлай тортиб олиб ҳайвондек ейди. Демак Рамазони Шарифда энг бойдан энг камбағалгача ҳамманинг нафси биладики: Ўзи молик эмас, қул, ҳур эмас, бандадир. Амр қилинмаса, энг оддий ва энг енгил нарсани ҳам қила олмаслигини, қўлини сувга узата олмаслигини билиб, мавҳум роблиги синади, қулликни бўйнига олади, ҳақиқий шукр вазифасини қила бошлайди.

§5

Рамазони Шарифнинг рўзаси, нафснинг ахлоқини тўғрилашга ва саркаш муомалаларидан воз кечиши жиҳатига тегишли кўп ҳикматларидан бири қуйидагича: Инсон нафси ғафлат туфайли ўзини унутади. Ўз моҳиятидаги чексиз ожизлигини, чексиз фақирлигини, ниҳоятсиз даражадаги камчилигини кўрмайди, кўришни ҳам истамайди. Қанчалик заиф, завол топишга дучор ва мусибатларга нишон эканини, тез бузилиб майдаланадиган гўшт ва суякдан иборат эканини ўйламайди. Худди пўлатдан вужуди бордай, ўлмайдигандек ўзини абадий деган ҳаёлда дунёга ташланади. Дунёга шиддатли ҳирс ва тамаъ билан, қаттиқ алоқа ва муҳаббат билан берилади. Хар қандай лаззатли ва манфаатли нарсаларга боғланади. Ўзини мукаммал шафқат билан тарбия қилган Холиқини унутади. Ҳаётининг натижасини ва охират ҳаётини ҳам ўйламайди, ёмон ахлоқ ичида тубанлашади. Рамазони Шарифдаги рўза энг ғофил ва қайсар кишиларга ҳам заифлигини, ожизлигини ва фақирлигини ҳис эттиради. Очлик воситасида ошқозонини ўйлайди. Ошқозонидаги эҳтиёжини тушунади. Заиф вужуди қай даража чирик эканини эслайди. Қай даража марҳамат ва шафқатга муҳтож эканини идрок этади. Нафснинг фиръавнлигини ташлаб, мукаммал ожизлик ва фақирлик билан Аллоҳнинг даргоҳига илтижо қилишга истак пайдо бўлади ва маънавий шукр қўли билан раҳмат эшигини қоқишга тайёрланади. Агар ғафлат қалбини бузмаган бўлса!

§6

Рамазони Шарифнинг рўзаси, Қуръони Ҳакимнинг нозил бўлишига тегишли жиҳати ва Рамазони Шариф Қуръони Ҳаким нозил бўлган энг муҳим вақтидир. Бу жиҳатидаги кўп ҳикматларидан бири қуйидагича: Қуръони Ҳаким Рамазон ойида нозил бўлган. Инсон бу вақтни тайёргарлик билан, самовий хитобни гўзал кутиб олиш учун Рамазони Шарифда нафснинг паст ҳожатларидан ва фойдасиз ҳолатлардан узоқлашади, еб-ичишни тарк этади. Фариштага ўхшаб, Қуръонни янги нозил бўлаётгандай ўқиб, тинглайди. Натижада Аллоҳнинг хитобларини гўё нозил бўлган онда тинглаш ва бу хитобни Расули Акрамдан (С.А.В.), балки Ҳазрати Жаброилдан (А.С.), балки Мутакаллими Азалийдан (Ж.Ж.) тинглаётгандай муқаддас ҳолатга ноил бўлади. Ўзи таржимонлик қилиб бошқасига эшиттириш ва Қуръоннинг нозил бўлиш ҳикматини бир даража кўрсатишга киради. Ҳа, Рамазони Шарифда гўё Ислом олами бир масжидга айланади. Шундай бир масжидки, миллионлаб қорилар бу катта масжиднинг бурчакларида Қуръонни, самовий хитобни ерликларга эшиттиради. Хар Рамазон شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذٖٓى اُنْزِلَ فٖيهِ الْقُرْاٰنُ оятини нуроний, порлоқ шаклда кўрсатади. Рамазон Қуръон ойи эканини исботлайди. Ўша улкан жамоатнинг бошқа аъзолари, баъзилари хушуъ билан қориларни тинглайди. Бошқалари ўзларига ўзлари ўқийди. Шундай муқаддас масжидда тубан нафснинг ҳою-ҳавасларига тобе бўлиб, еб-ичиш орқали ушбу нуроний ҳолатдан чиқиш қанчалик хунук, масжиддаги жамоатнинг маънавий нафратига қанчалик нишон бўлса, шунинг каби, Рамазони Шарифда рўзадорларга мухолиф бўлганлар ҳам ўша даража Ислом оламининг маънавий нафратига ва ҳақоратига нишон бўлади.

§7

Рамазоннинг рўзаси, дунёда охират учун деҳқончилик ва тижорат қилишга келган инсоннинг даромад олишига боғлиқ кўп ҳикматларидан бири қуйидагича: Рамазони Шарифда амалларнинг савоби бирга минг бўлади. Қуръони Ҳакимнинг ва ҳадиснинг очиқ ифодаси билан, хар бир ҳарфининг ўн савоби бор, ўн ҳасана ҳисобланади, ўн Жаннат меваси келтиради. Рамазони Шарифда хар бир ҳарфнинг ўн эмас, минг ва Оятул Курсий каби оятларнинг хар бир ҳарфи минглаб ва Рамазони Шарифнинг Жумаларида янада кўп бўлади. Лайлатул Қадрда ўттиз минг ҳасана ёзилади. Ҳа, хар бир ҳарфи ўттиз минг боқий мевалар берган Қуръони Ҳаким нуроний Тубо дарахти ҳисобланиб, Рамазони Шарифда мўминларга миллионлаб боқий меваларни қозонтиради. Хуллас кел, ушбу муқаддас, абадий, фойдали тижоратга қара, томоша қил ва бу ҳарфларнинг қийматини билмаганлар қай даража катта зарарда эканлигини англагин! Рамазони Шариф гўё охират тижорати учун жуда фойдали бир кўргазма, бозордир. Охират даромади учун ўта унумдор ердир. Амалларнинг кўкариши учун баҳордаги апрел ойидир. Аллоҳнинг рубубият салтанатига қарата инсоният қуллигини намойиш қилишига энг порлоқ, муқаддас байрам ҳисобланади. Шундай бўлгани учун, еб-ичиш сингари нафснинг ғафлат билан ҳайвоний эҳтиёжларига ва фойдасиз орзу-истаклар асири бўлиб иштаҳали нарсаларга берилмаслиги учун рўза вазифаси юкланган. Гўё инсон вақтинча ҳайвонликдан айрилиб, фаришталик ҳолатига чиқади. Ёки охират тижоратига киргани учун, дунёвий эҳтиёжларини вақтинчалик ташлаб, охират одами ва жасадни тарк этган руҳоний ҳолатига кириб, рўзаси орқали Аллоҳнинг Самадиятига бир жиҳатдан ойналик қилади. Ҳа, Рамазони Шариф бу фоний дунёда, ўткинчи умр ичида ва қисқа ҳаётда боқий умр ва узун абадий ҳаётни ичига олади, қозонтиради. Биргина Рамазон саксон йиллик умр меваларини қозонтириши мумкин. Қуръоннинг очиқ ифодаси билан, Лайлатул Қадр минг ойданда хайрлироқ экани бу сирга қатъий ҳужжатдир. Evet, karanlıklı bu hayat-ı dünyeviyenin en nurani Leyle-i Kadri ramazandır. Масалан бир подшоҳ, салтанати муддатида, балки хар йили ё тахтга ўтириш маросимида ёки баъзи муҳим кунларни байрам қилади. Ўша куни халқини умумий қонунлар доирасида эмас, балки хусусий эҳсонларига, пардасиз ҳузурига, хос илтифотига, ҳайратомуз ижроотларига ва тўғридан-тўғри лойиқ ва содиқ миллатини хос эътиборига сазовор қилади. Худди шунинг каби, Азал ва Абад Султони бўлган ўн саккиз минг оламнинг Подшоҳи Зулжалоли, ўн саккиз минг оламга юзланган фармони олийшони – Қуръони Ҳакимни Рамазони Шарифда нозил қилган. Албатта, Рамазон махсус Илоҳий байрам ва Раббоний кўргазма ва руҳоний мажлисга айланиши, Алоҳнинг ҳикматининг тақозосидир. Модомики Рамазон байрам экан, албатта бир жиҳатдан паст ва ҳайвоний ишлардан инсонларни узоқлаштириш учун рўзага буюрилади. Ошқозон сингари барча туйғуларни, кўз, қулоқ, қалб, ҳаёл, фикр каби инсоний жиҳозларга ҳам бир жиҳатдан рўза туттириш мукаммал рўза ҳисобланади. Яъни, харомлардан, фойдасиз нарсалардан узоқлаштириб, хар бирини махсус қулликка йўналтиришдан иборат. Масалан, тилни ёлғондан, ғийбатдан ва хунук сўзлардан қайтариб рўза туттириш. Уни Қуръон тиловати, зикр, тасбеҳ, саловот ва истиғфор каби нарсалар билан машғул қилиш. Кўзни номаҳрамга қарашдан ва қулоқни ёмон нарсаларни эшитишдан ман қилиб, кўзини ибратга ва қулоғини ҳақ сўз ва Қуръон эшитишга сарфлаш каби, бошқа аъзоларга ҳам рўза туттиришдир. Зотан, ошқозон энг катта фабрика бўлгани учун, рўза орқали иши тўхтатилса, бошқа кичик дастгоҳлар унга осон бўйсундирилиши мумкин.

§8

Рамазони Шариф инсоннинг шахсий ҳаётига таъаллуқли бўлган кўп ҳикматларидан бир ҳикмати қуйидагича: Инсонга энг муҳим дори моддий, маънавий тийилиш, тиб жиҳатидан парҳез бўлиб, инсоннинг нафси еб-ичиш хусусида ўзи истагандек ҳаракат қилгани сари инсоннинг моддий ҳаётига тиббий томондан зарар беради. Яна, ҳалол-харом демасдан дуч келган нарсага ҳужум қилиш, маънавий ҳаётни захарлайди. Кейин эса у нафсга қалб ва руҳга итоат қилиш оғир келади. Исён қилиб тизгинни қўлига олади. Инсон қайтиб унга мина олмайди, у инсонга минади. Рамазони Шарифда эса рўза воситасида парҳезга кўникади, риёзатга интилади ва буйруқ тинглашни ўрганади. Бечора заиф ошқозонни ҳам ҳазмдан аввал овқат устига овқат билан тўлдириб, ҳасталикларни чақирмайди. Буйруқ билан ҳалолни тарк этгани каби, ҳаромдан сақланиш учун ақл ва шариатдан келган амрни тинглашга қобилият пайдо қилади. Маънавий ҳаётини бузмасликка ҳаракат қилади. Аксар инсонлар кўп марта очликка йўлиқади. Сабр ва бардош учун машқ ҳисобланган очлик риёзатга муҳтождир. Рамазони Шарифдаги рўза ўн беш соат, саҳарликсиз эса йигирма тўрт соат давом этадиган очликка сабр ва бардош қилиш риёзат ва машқдир. Демак, инсоннинг мусибатини икки бараварга оширган сабрсизлик ва чидамсизликнинг бир дориси ҳам рўзадир. Ошқозон фабрикасининг ходимлари кўп. Унга алоқадор кўп инсоний жиҳозлар ҳам бор. Нафс агар бир ойнинг кундуз вақтида ишини вақтинчалик тўхтатмаса, фабрика ходимларининг ва жиҳозларининг хусусий ибодатларини уларга унуттиради, ўзи билан машғул қилади, тазйиғи остига олади. Бошқа инсоний жиҳозларни ҳам, маънавий фабрика чархларининг шовқини ва тутунлари билан чалкаштиради. Эътиборни доим ўзига тортади. Юксак вазифаларини вақтинчалик унуттиради. Шунинг учун эски даврда кўп валийлар камолга етиш учун риёзатга, кам ейиш ва ичишга ўзларини кўниктиришган. Рамазони Шариф рўзаси орқали фабриканинг ходимлари тушунадики, фақатгина у фабрика учун яратилмаган. Бошқа жиҳозлар, фабриканинг тубан эрмаклари ўрнига, Рамазони Шарифда малакий ва руҳоний завқлар билан лаззатланади, эътиборини уларга қаратади. Шунинг учун Рамазони Шарифда мўминлар, даражаларига кўра турли туман нурларга, файзларга, маънавий сурурларга сазовор бўлади. Қалб ва руҳ, ақл ва сир каби латифалар бу муборак ойда рўза воситасида кўп тараққий топади ва файз олади. Ошқозоннинг йиғисига қарамай, улар маъсумлик билан кулишади.

§9

Рамазони Шарифнинг рўзаси, тўғридан-тўғри нафснинг мавҳум раблигигни кетказиш ва ожизлигини кўрсатиб, қуллигини билдирган кўп ҳикматларидан бири қуйидагича: Нафс ўз Раббини танишни истамайди, фиръавн каби Раб бўлишни хоҳлайди. Қанча азобланса ҳам, унда ўша ҳис сақланиб қолади. Лекин очлик билан у ҳисси кетади. Рамазони Шарифдаги рўза тўғридан-тўғри нафснинг фиръавнлигига зарба уради, синдиради. Ожизлиги, заифлиги, фақирлигини кўрсатади. Қул эканини билдиради. Ҳадис ривоятларида айтиладики, Жаноби Ҳақ нафсдан, "Мен кимман, сен кимсан?" деб сўраган. Шунда нафс: "Мен менман, сен сенсан", деган. Азоб берган, Жаҳаннамга ташлаган, яна сўраган. У яна: "Ана ана, анта анта", деган. Хар қандай азоб бермасин, “мен”лигидан воз кечмаган. Сўнг очлик билан азоб берган, яъни оч қолдирган. "Ман ана ва ма анта?" деб сўраганида нафс, اَنْتَ رَبِّى الرَّحٖيمُ * وَاَنَا عَبْدُكَ الْعَاجِزُ Яъни: "Сен менинг Рабби Раҳимимсан, мен сенинг ожиз бир қулингман", деган. اَللّٰهُمَّ صَلِّ وَسَلِّم۟ عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلَاةً تَكُونُ لَكَ رِضَاءً وَ لِحَقِّهٖ اَدَاءً بِعَدَدِ ثَوَابِ قِرَائَةِ حُرُوفِ ال۟قُر۟اٰنِ فٖى شَه۟رِ رَمَضَانَ وَ عَلٰى اٰلِهٖ وَ صَح۟بِهٖ وَ سَلِّم۟ سُب۟حَانَ رَبِّكَ رَبِّ ال۟عِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ وَسَلَامٌ عَلَى ال۟مُر۟سَلٖينَ وَ ال۟حَم۟دُ لِلّٰهِ رَبِّ ال۟عَالَمٖينَ اٰمٖينَ Узр баёни: Бу иккинчи қисм, қирқ дақиқада тез ёзилганлиги учун, мен ва илк нусхани ёзган котиб икковимиз ҳам хаста бўлганимиз сабаб, албатта ичида чалкашлик ва камчилик бўлиши мумкин. Дўстларимиздан авф назари билан қарашларини кутамиз. Муносиб топганларини таҳрир қилишлари мумкин.

§10

Рамазони Шарифнинг жуда кўп ҳикматларидан тўққизини баён қилган ҳикматдан иборат. بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ شَه۟رُ رَمَضَانَ الَّذٖٓى اُن۟زِلَ فٖيهِ ال۟قُر۟اٰنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَ بَيِّنَاتٍ مِنَ ال۟هُدٰى وَ ال۟فُر۟قَانِ

Private reading note

This note stays on this device and is never uploaded to a server.

Up to 1,200 characters