Mektubat

The Twenty-Eighth Letter

Source: risaleinur multilingual dataset, risale.site source · Risale-Nur multilingual research corpus
Risale reading plan
§1

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ وَ اِن۟ مِن۟ شَى۟ءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَم۟دِهٖ Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг кўп такрорланувчи: اَفَلَا يَشْكُرُونَ ۞ اَفَلَا يَشْكُرُونَ ۞ وَسَنَجْزِى الشَّاكِرٖينَ ۞ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَاَزٖيدَنَّكُمْ ۞ بَلِ اللّٰهَ فَاعْبُدْ وَ كُنْ مِنَ الشَّاكِرٖينَ каби оятлариХолиқи Раҳмоннинг бандаларидан истаган энг муҳим иш, шукрэканини кўрсатади. Фурқони Ҳакимда ғоят аҳамият билан шукрга чақиради. Шукр қилмасликни, неъматларни ёлғонга чиқариш ва инкор суратида кўрсатиб فَبِاَىِّ اٰلَٓاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ бу оят фармони билан, Раҳмон Сурасида шиддатли ва дахшатли бир суратда ўттиз бир марта қўрқитади. Шукрсизлик, ёлғонга чиқариш ва инкор қилиш эканини кўрсатади. Қуръони Ҳаким шукрни яратилишнинг натижаси сифатида кўрсатади. Худди шунинг каби катта Қуръон бўлган шу коинот ҳам кўрсатадики, оламнинг яратилишининг энг муҳим натижаси шукрдир. Чунки коинотга эътибор берилса кўринадики: Коинот шукрни натижа берадиган суратда тузилган. Хар бир нарса бир даража шукрга қарайди ва унга юзланади. Гўё яратилиш дарахтининг энг муҳим меваси – шукрдир. Коинот фабрикаси чиқарган маҳсулотнинг энг аълоси, шукрдир. Чунки оламнинг яратилишида кўряпмизки, оламнинг мавжудоти бир доира тарзида ташкил қилиниб, ичида марказий нуқта сифатида ҳаёт яратилган. Бутун мавжудот ҳаётга қарайди, ҳаётга хизмат қилади, ҳаётга керакли нарсаларини етиштиради. Демак, коинотни яратган Зот ҳаётни танлаяпти. Сўнг жонли мавжудот оламларини доира суратида ижод қилиб, инсонни марказий нуқтага қўйганини кўряпмиз. Гўё жонзотларни яратишдаги мақсадлар унда йиғилади, барча жонзотларни унинг атрофига тўплаб, унга хизматкор қиляпти ва бўйсундиряпти, уни уларга ҳоким қиляпти. Демак, Холиқи Зулжалол жонзотлар ичида инсонни танлаяпти, оламда уни ирода ва ихтиёр қиляпти. Сўнг инсонлар олами ҳам, ҳайвонот олами ҳам доира шаклида ташкил қилинаётганини ва марказий нуқтага ризқ қўйилганини кўряпмиз. Барча инсонларни ва хатто ҳайвонотни гўё ризққа ошиқ қилиб, уларни батамом ризққа ходим қилиб, бўйсундирган. Уларга ризқ ҳукм қилади. Ризқни шу қадар кенг ва бой хазина қилганки, саноқсиз неъматларни ўзида жамлаган. Ҳатто ризқнинг кўп турларидан фақат бир тури бўлган таъмларини таниш учун, тилда таъм сезиш туйғуси деган жиҳоз билан, таомлар саноғича маънавий нозик мезончалар қўйилган. Демак, коинот ичида энг ажойиб, энг бой, энг ғаройиб, энг ширин, энг жамловчи, энг бетакрор ҳақиқат ризқдадир. Ҳамма нарса ризқнинг атрофида тўпланиб юзлангани каби ризқ ҳам барча турлари билан моддий-маънавий жиҳатдан, ҳол, сўз, шукр билан келиб турибди, шукр билан бўляпти, шукрни етиштиряпти, шукрни кўрсатяптикўряпмиз. Чунки ризққа иштаҳа ва иштиёқ, бир жиҳатдан фитрий шукр ҳисобланади. Лаззатланиш ва завқ ҳам ихтиёрсиз шаклдаги шукр бўлиб, барча ҳайвонотда бу шукр бор. Лекин инсон, залолат ва куфр билан табиатидаги шукрнинг моҳиятини ўзгартиради, шукр ўрнига ширкка кетади. Ризқ бўлган неъматларда жуда гўзал безаклар, жуда гўзал ҳидлар, ўта ширин таъмлар, шукрнинг даъватчиларидир, жонзотларни шавққа даъват қилади. Шавқ билан таҳсин ва эҳтиромга чорлайди, маънавий шукр қилдиради. Онгли мавжудотнинг эътиборини жалб қилади, таҳсинга тарғиб қилади. Неъматлари уни эҳтиромга ташвиқ қилади, сўз ва амал билан шукрга чорлайди, шукр эттиради. Шукр ичида унга энг олий ва ширин лаззат ва завқни таттиради. Яъни, ушбу лаззатли ризқ ва неъмат, қисқа ва вақтинчалик зоҳирий лаззати билан бирга шукр билан доимий, ҳақиқий, саноқсиз лаззат ва завқни кўрсатган Раҳмоний илтифотни қозонтиришини кўрсатади. Яъни, Раҳмат хазиналарининг Молики Каримининг саноқсиз лаззатли илтифотини фикрлатиб, шу дунёнинг ўзида маънан Жаннатнинг боқий завқини таттиради. Ризқ шукр билан шунчалик қийматли ва бой хазина экан, шукрсизлик билан ниҳоят даражада тубанлашади. “Олтинчи Сўз”да баён қилингани каби, тилдаги таъм билиш туйғуси Жаноби Ҳақ ҳисобига, яъни маънавий шукр вазифаси билан ризққа юзланган пайтда, тилдаги таъм билиш туйғуси Аллоҳнинг сўнгсиз раҳматининг саноқсиз ошхоналарига шукр қилувчи текширувчи, ҳамд айтувчи олийқадр назоратчи бўлади. Агар нафс учун ишласа, яъни, ризқни инъом қилган Зотга шукр қилишни билмаса, таъм билиш туйғуси олийқадр назоратчи даражасидан қорин фабрикасининг қўриқчиси ва ошқозон охурининг дарвозабони даражасига тушади. Ризқнинг бу хизматкори шукрсизлик билан бу даражага тушгани каби ризқнинг моҳиятини ва бошқа ходимларни ҳам тубанлашади, энг юксак мақомдан энг паст мақомга тушади. Коинот Холиқининг ҳикматига зид ва мухолиф ҳолатга келишади. Шукрнинг ўлчови қаноатдир, иқтисоддир, ризодир ва мамнуниятдир. Шукрсизликнинг мезони очкўзлик, исроф ва ҳурматсизликдир. Харом-ҳалол демасдан дуч келганни ейишдир. Ҳирс-очкўзлик шукрсизлик бўлгани каби, ҳам маҳрумлик сабаби, ҳам хорликка сабабдир. Хатто ижтимоий ҳаётга эга бўлган муборак чумоли ҳам, ҳирс воситасида оёқ остида қолади, эзилади. Чунки қаноат қилмай, унга бир йилда бир нечта буғдой кифоя қилсада, қўлидан келса, минглаб донни тўплайди. Муборак ари эса, қаноати туфайли бош устида учади. Қаноат қилгани учун, Илоҳий амр билан инсонларга асални эҳсон қилади, едиради. Зоти Ақдаснинг зотига махсус аломати ва энг аъзамий Исми бўлган Лафзуллоҳдан кейин турадиган энг буюк Раҳмон Исми ризққа қарайди. Унга ризқдаги шукр билан етишилади. Раҳмоннинг зоҳирий маъноси Раззоқдир. Шукрнинг турлари бор. Уларнинг энг жамловчиси ва умумий мундарижаси –намоздир. Яна шукр ичида соф иймон бор, холис тавҳид мавжуд. Чунки бир олмани еган киши ва "Алҳамдулиллоҳ" деган одам, шукри билан эълон қиладики: "Бу олма тўғридан тўғри Аллоҳнинг қудрат қўлининг ёдгорлиги ва тўғридан тўғри Раҳмат хазинасининг ҳадясидир", деб эътиқод қилиши орқали, ҳамма нарсани (жузъий бўлсин, куллий бўлсин) қудрат қўлига таслим қилади. Ва ҳамма нарсада Аллоҳнинг раҳматининг жилвасини билади. Ҳақиқий иймонни ва холис тавҳидни шукр билан баён қилади. Ғофил инсон, неъматга нонкўрлик билан қай даража зарар кўриши кўп жиҳатлардан фақат бир жиҳатини айтамиз: Лаззатли бир неъматни инсон еб, шукр қилса, еган неъмати шукр воситасида бир нурга айланиб, охиратга оид бир Жаннат меваси бўлади. Берган лаззати билан Жаноби Ҳақнинг раҳматидан келган илтифотининг кўриниши эканини фикрлаб, буюк ва доимий лаззат ва завқ олади. Бундай маънавий моҳият ва хулосаларни, маънавий моддаларни юксак мақомларга йўллаб, моддий, қолдиққа ва пўчоққа оид, яъни вазифасини тугатган ва кераксиз бўлиб қолган моддалари кераксиз бўлиб аслига, яъни унсурларга айланишга кетади. Агар шукр қилмаса, вақтинчалик лаззат кетганидан кейин азоб ва надомат қолдиради, ўзи ҳам чиқинди бўлади. Олмос моҳиятидаги неъмат кўмирга айланади. Шукр билан ўтиб кетган ризқлар доимий лаззат, боқий мевалар беради. Шукрсиз неъмат энг гўзал суратдан хунук кўринишга айланади. Чунки ғофилга кўра ризқнинг оқибати, вақтинчалик лаззатдан кейин кераксиз нарсалардир. Ризқнинг ишққа лойиқ сурати бор. Шукр билан ўша сурат кўринади. Йўқса, ғафлат ва залолатдаги кимсаларнинг ризққа бўлган ишқи, ҳайвонликдан бошқа нарса эмас. Яна бунга, залолат ва ғафлатдаги кимсаларнинг қай даража зарар кўришини қиёс қил. Жонзотлар синфлари ичида энг кўп ризқнинг турларига муҳтож бўлган – инсон ҳисобланади. Жаноби Ҳақинсонни барча Исмларини камраган ойна ва йиғиб қўйилган барча раҳмат хазиналарининг тортадиган, танийдиган жиҳозларга эга Қудрат мўъжизаси, барча Исмларининг жилвалари ва санъатларининг нозик жиҳатларини мезонга тортадиган ускуналарни ўз ичига олган ернинг халифаси суратида яратган. Шунинг учун чексиз эҳтиёж бериб, моддий ва маънавий ризқнинг саноқсиз синфларига муҳтож қилган. Инсонни бу қамровига кўра энг аъло даража бўлган энг чиройли суратга чиқарадиган восита – шукрдир. Шукр бўлмаса, асфали софилинга тушади, катта зулм қилади. Хуллас калом:Энг аъло ва энг юксак йўл бўлган қуллик ва маҳбубият йўлининг тўрт асосидан энг буюк асоси шукр бўлиб, тўрт асос қуйидагича таъбир этилган: "Дар тариқи ажзимандий лозим омад чаҳор чиз: Ажзи мутлақ, фақри мутлақ, шавқи мутлақ, шукри мутлақ, эй азиз... " اَللّٰهُمَّ اج۟عَل۟نَا مِنَ الشَّاكِرٖينَ بِرَح۟مَتِكَ يَا اَر۟حَمَ الرَّاحِمٖينَ سُب۟حَانَكَ لَا عِل۟مَ لَنَٓا اِلَّا مَا عَلَّم۟تَنَٓا اِنَّكَ اَن۟تَ ال۟عَلٖيمُ ال۟حَكٖيمُ اَللّٰهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّم۟ عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ سَيِّدِ الشَّاكِرٖينَ وَ ال۟حَامِدٖينَ وَ عَلٰى اٰلِهٖ وَ صَح۟بِهٖ اَج۟مَعٖينَ اٰمٖينَ وَ اٰخِرُ دَع۟وٰيهُم۟ اَنِ ال۟حَم۟دُ لِلّٰهِ رَبِّ ال۟عَالَمٖينَ

Private reading note

This note stays on this device and is never uploaded to a server.

Up to 1,200 characters