بِاس۟مِهٖ وَ اِن۟ مِن۟ شَى۟ءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَم۟دِهٖ (Ушу Мактуб икки фаслдан иборат. Биринчи Фасл аҳли иймонни қардошликка ва муҳаббатга даъват қилади)
Source text is preserved. When a suitable model is available, translation is displayed separately.
Mektubat
The Twenty-Second Letter
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ اِنَّمَا ال۟مُؤ۟مِنُونَ اِخ۟وَةٌ فَاَص۟لِحُوا بَي۟نَ اَخَوَي۟كُم۟ اِد۟فَع۟ بِالَّتٖى هِىَ اَح۟سَنُ فَاِذَا الَّذٖى بَي۟نَكَ وَبَي۟نَهُ عَدَاوَةٌ كَاَنَّهُ وَلِىٌّ حَمٖيمٌ وَال۟كَاظِمٖينَ ال۟غَي۟ظَ وَال۟عَافٖينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّٰهُ يُحِبُّ ال۟مُح۟سِنٖينَ Мўминлар орасида низо ва бўлинишга, кин ва адоватга сабаб бўлувчи тарафкашлик, қайсарлик ва ҳасад ҳақиқат ва ҳикматга, буюк инсон ҳисобланган Исломиятга асосан, шахсий, ижтимоий ва маънавий ҳаётга кўра хунук ва рад қилинган. Зарарли ва зулмдир. Башар ҳаёти учун заҳардир. Ушбу ҳақиқатнинг жуда кўп жиҳатларидан олти жиҳатини баён қиламиз:
Ҳақиқат томондан зулм ҳисобланади. Эй мўминга кин ва адоват қилган инсофсиз одам! Бир кемада ёки бир уйда бўлсанг, сен билан бирга тўққизта маъсум билан битта жиноятчи бор. Ўша кемани ғарқ қилиш ва уйни ёндиришга уринган одамнинг қанчалик зулм қилишини биласан. Золимлигини самовотга эшиттирадиган даражада бақирасан. Ҳатто битта маъсум, тўққизта жиноятчи бўлса ҳам кема ҳеч бир адолат қонунига асосан чўктирилмайди. Худди шунинг каби, сен бир Раббоний уй ва Илоҳий кема бўлган бир мўминда иймон, Исломият ва қўшнилик каби тўққиз эмас, балки йигирмата маъсум сифатлар бор экан, сенга зарарли бўлган ва сен ёқтирмаган бир жиноятчи сифати сабабли унга гина ва адоват қилиб, маънавий вужуд уйининг маънан ғарқ бўлиши ва ёнишига, бузилиш ва чўкишига ташаббус ёки орзу қилишинг, юқорида айтилган жуда ёмон ва ғаддор бир зулм бўлади.
Ҳикмат жиҳатида ҳам зулмдир. Чунки адоват ва муҳаббат, нур ва зулмат каби бир-бирига зид экани маълум. Иккаласи ҳақиқий маънода инсонда жамланмайди. Агар бир қалбда ҳақиқатда муҳаббат сабаблари билан устун бўлса, адоват мажозий бўлади, ачиниш суратига айланади. Ҳа, мўмин ўз қардошини севади ва севиши лозим. Ёмониги учун фақат ачинади. Тазйиқ билан эмас, балки лутф билан ислоҳ қилишга интилади. Шунинг учун ҳадиснинг очиқ ифодасида, “Уч кундан ортиқ мўмин мўминдан аразлаб, гаплашишни тўхтатмаслиги керак”, дейилган. Агар бир қалбда ҳақиқатда адоват сабаблари билан ғалаба қилган бўлса, у пайт муҳаббат мажозий бўлади, сохтакорлик ва хушомадгўйлик суратига айланади. Эй инсофсиз одам! Энди мўмин қардошингга кин ва адоват қанчалик зулм эканига қара! Чунки сен оддий кичик тошларни Каъбадан ҳам аҳамиятлироқ ва Уҳуд Тоғидан ҳам каттароқ десанг, хунук бир ақлсизлик қилган бўласан. Худди шунинг каби, Каъба ҳурматида бўлган иймон ва Уҳуд Тоғи азаматида бўлган Исломият каби кўп Исломий васфлар муҳаббат ва иттифоқни тақозо қилишига қарамай, мўминга қарши адоватга сабаб бўлган, оддий тошлар ҳисобланадиган баъзи камчиликларни иймон ва Исломиятдан устун қўйиш, ўша даражада инсофсизлик, ақлсизлик ва жуда катта бир зулм эканлигини ақлинг бўлса, англайсан!.. Ҳа, иймоний бирдамлик, албатта қалбларнинг бирлашиши тақозо қилади. Ягона эътиқод ҳам ижтимоий бирлашишни тақозо қилади. Сен бир одам билан бирга битта ҳарбий қисмда бўлсанг, унга нисбатан дўстона боғланасан. Бир қўмондоннинг буйруғи остида бўлганингиз учун биродарларча алоқа ўрнатасан. Бир мамлакатда бирга бўлсанг қардошона муносабат ҳис қиласан. Буни инкор қилмайсан. Ҳолбуки, иймон берган нур ва шуур ҳамда сенга кўрсатган ва билдирган Аллоҳнинг Асмоси саноғича бирдамлик алоқалари, иттифоқ робиталари ва қардошлик муносабатлари бор. Масалан, хар иккалангизнинг Холиқингиз бир, Моликингиз бир, Маъбудингиз бир, Розиқингиз бир.. бир бир, минггача бирлар. Яна Пайғамбарингиз бир, динингиз бир, қиблангиз бир.. бир бир.., юзга қадар бирлар. Сўнг қишлоғингиз бир, давлатингиз бир, мамлакатингиз бир.. ўнлаб бирлар. Бунча бир-бирлар бирлик ва бирдамлик, келишув ва иттифоқни, муҳаббат ва қардошликни тақозо қилишига қарамай коинотни ва сайёраларни бир-бирига боғлаган маънавий занжирлар бўлсада, бўлиниш ва низога, кин ва адоватга сабаб бўлган ўргимчак тўри каби аҳамиятсиз ва саботсиз нарсаларни устун қўйиб, мўминга қарши ҳақиқий адоват қилиш ва гина сақлаш мазкур бирдамлик боғига қанчалик ҳурматсизлик, муҳаббат сабабларини камситиш ва қардошлик муносабаларига нечоғли зулм, ноҳақлик бўлишини қалбинг ўлмаган бўлса, ақлинг сўнмаган бўлса, англайсан!
Тўлиқ адолатни ифода қилган وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى сиррига кўра бир мўминда бўлган жиноятчи бир сифат сабабли бошқа маъсум сифатларини айблаш ҳисобланган адоват ва гина сақлаш қанчалик чексиз зулм бўлишини, хусусан бир мўминнинг ёмон сифатидан хафа бўлиб, аразлаб, унинг қариндошларига адоват қилиш اِنَّ اْلاِنْسَانَ لَظَلُومٌ муболағали калима шакли билан жуда катта зулм қилганини, ҳақиқат, Ислом шариати ва ҳикмати сенга эслатишига қарамай, қандай қилиб ўзингни ҳақли деб ҳисоблайсан, “Ҳаққим бор” дейсан? Ҳақиқатда адоватга сабаб ва шарр ҳисобланган ёмонликлар, шарр ва тупроқ каби хира бўлади, бошқаларга ёйилмаслиги ва акс этмаслиги керак. Бошқалар ундан дарс олиб ёмонлик қилса, у бошқа масала. Муҳаббатнинг сабаблари бўлган яхшиликлар – муҳаббат каби нурдир, ёйилади ва акс этади. Шунинг учун, “Дўстнинг дўсти дўстдир” сўзи зарбулмасалга айланган. Яна, “Бир кўз ҳурматидан кўп кўзлар севилади”, сўзи кўпчиликнинг тилида юради. Мана эй инсофсиз одам! Ҳақиқат шундай бўлишига қарамай, сен ёқтирмаган одамнинг суюкли маъсум қардошига ва яқинларига адоват қилиш қанчалик ҳақиқатга хилоф эканини ҳақиқатни кўра олсанг, англайсан...
Инсоннинг шахсий ҳаётига ҳам зулмдир. Ушбу тўртинчи жиҳатнинг асоси сифатида бир неча дастурни тингла.
Сен йўлинг ва фикрларингни ҳақ деб билган вақтинг, “Йўлим ҳақ ёки гўзалроқ”, дейишга ҳаққинг бор. Лекин фақат менинг йўлим ҳақ дейишга ҳаққинг йўқ. وَعَي۟نُ الرِّضَا عَن۟ كُلِّ عَي۟بٍ كَلٖيلَةٌ وَلٰكِنَّ عَي۟نَ السُّخ۟طِ تُب۟دِى ال۟مَسَاوِيَا сиррига кўра, инсофсиз назаринг ва тушкун фикринг ҳакам бўла олмайди. Бошқа бировнинг йўлини ботил деб айблай олмайди.
Хар бир гапинг ҳақ бўлиши шарт. Лекин хар бир ҳақ гапни айтишга ҳаққинг йўқ! Хар бир гапирган гапинг тўғри бўлиши керак. Лекин хар бир тўғри гапни айтиш тўғри эмас! Чунки сен каби нияти холис бўлмаган одамнинг насиҳати баъзан асабга тегади, акс таъсир қилади.
Душманлик қилишни истасанг, қалбингдаги адоватга душманлик қил, уни йўқотишга ҳаракат қил. Яна, энг сенга кўп зарар қилган нафси амморангга ва нафсу ҳавоингга адоват қил, ислоҳ қилишга урин. Зарарли нафс учун, мўминларга адоват қилма. Агар душманлик қилишни истасанг, кофирлар, зиндиқлар кўп, ўшаларга душманлик қил. Муҳаббат сифати муҳаббатга лойиқ бўлгани каби, адоват хислатининг ўзи ҳам ҳамма нарсадан аввал адоватга лойиқ. Агар душманингни мағлуб қилишни истасанг, ёмонлигига қарши яхшилик билан жавоб қайтар. Чунки агар ёмонлик билан жавоб қайтарсанг, хусумат кўпаяди. Кўринишдан мағлуб бўлса ҳам, қалбдан гина сақлайди, адовати давом қилади. Агар яхшилик билан жавоб қайтарсанг, пушаймон бўлади, сенга дўст бўлади. اِذَا اَنْتَ اَكْرَمْتَ الْكَرٖيمَ مَلَكْتَهُ ۞ وَ اِنْ اَنْتَ اَكْرَمْتَ اللَّئٖيمَ تَمَرَّدًا ҳукмига кўра, мўминнинг иши, карим бўлишдир. Сенинг икроминг билан сенга бўйсунади. Кўринишдан пасткаш бўлса ҳам, иймон жиҳатидан каримдир. Ҳа, ёмон бир одамга “Яхшисан, яхшисан” десанг, яхши бўлиши ва яхши одамга “Ёмонсан, ёмонсан” десанг, ёмон бўлиши кўп содир бўлади. Шундай экан, وَاِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا ۞ وَاِنْ تَعْفُوا وَتَصْفَحُوا وَتَغْفِرُوا فَاِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَحٖيمٌ каби Қуръоннинг қудсий дастурларига қулоқ сол, саодат ва саломат шунда.
Гина ва адоват қтлувчи кимса ҳам ўзига, ҳам мўмин қардошига, ҳам Аллоҳнинг раҳматига зулм қилади, тажовуз қилади. Чунки гина ва адоват билан ўзини аламли бир азобда солади. Ўзига душманига келган неъматлардан азоб ва қўрқувидан келган азобни чектиради, ўзига зулм қилади. Агар адоват ҳасаддан келса, бутунлай азоб бўлади. Чунки ҳасад аввало ҳасадгўйни эзади, йўқ қилади, ёндиради. Ҳасад қилинган инсон учун зарари ё оз ёки йўқ. Ҳасаднинг чораси шуки, ҳасадгўй одам ҳасад қилаётган нарсаларининг оқибатини ўйласин. Рақибидага дунёвий ҳусн, куч, мартаба ва бойлик фоний, вақтинчалик эканини тушунсин. Фойдаси оз, заҳмати кўп. Агар устун ухровий васфлар бўлса, зотан уларга ҳасад бўлмайди. Агар уларга ҳам ҳасад қилса, ё ўзи риёкор, охират молини дунёда йўқ қилишни истайди ёки ҳасад қилинган кишини риёкор деб ўйлайди, ҳақсизлик қилади, зулм қилади. Яна унга келган мусибатлардан хурсанд ва неъматлардан маҳзун бўлиб, Аллоҳнинг қадар ва раҳматилан унга қилган яхшиликлари туфайли хафа бўлади. Гўё Аллоҳнинг қадарини танқид қилади ва раҳматига эътироз билдиради. Қадарни танқид қилган кимса бошини сандонга уради, ёради. Аллоҳнинг раҳматига эътироз билдирган кимса, раҳматдан маҳрум қолади. Ажабо, бир кунлик адоватга арзимайдиган бир нарса учун бир йил гина ва адоват билан жавоб қайтаришни қайси инсоф эгаси қабул қилади, бузилмаган қайси виждонга сиғади? Ҳолбуки мўмин қардошингдан сенга келган бир ёмонликни бутунлай ундан деб билиб, айблай олмайсан. Чунки, аввало унда қадарнинг бир ҳиссаси бор. Одамни чиқариб, қадар ва қазо ҳиссасига нисбатан розилик билан жавоб қайтариш керак. Иккинчидан: Нафс ва шайтоннинг ҳиссасини ҳам айириб, у кимсана адоват эмас, аксинча нафсига мағлуб бўлгани учун ачиниш ва пушаймон бўлишини кутиш лозим. Учинчидан: Сен ўз нафсингда кўрмаган ёки кўришни истамаган нуқсонингни кўр, унга ҳам бир ҳисса бер. Ортиб қолган кичик ҳиссага энг ишончли ва душманини энг тез мағлуб қиладиган кечириб унитиш ва олийжаноблик билан жавоб қайтарсанг, зулмдан ва зарардан қутуласан. Бўлмаса сархуш ва телба бўлган ҳамда шишалар ва муз бўлакларини олмос нархида олган жавҳарчи яҳудий каби, беш тийинга арзимайдиган фоний, ўткинчи, вақтинчалик, аҳамиятсиз дунё ишларига, гўё дунёда абадий қоладигандай қаттиқ истак ва доимий гина билан, бардавом адоват билан жавоб қайтариш – муболағали шакли билан золимлик ёки сархушлик ва бир жиҳатдан девоналик ҳисобланади. Хуллас, шаҳсий ҳаёт жиҳатидан бу даража зарарли бўлган адоватга ва қасос фикрига (агар ўзингни яхши кўрсанг) қалбингга киришига йўл қўйма. Агар қалбингга кирган бўлса, унинг сўзига қулоқ солма. Ҳақиқатни кўрган Ҳофиз Шерозийни тингла: دُن۟يَا نَه مَتَاعٖيس۟تٖى كِه اَر۟زَد۟ بَنِزَاعٖى Яъни, “Дунё, низога арзийдиган мато эмас”, деган. Чунки фоний ва ўткинчи бўлгани учун қийматсиздир. Улкан дунё бундай бўлса, дунёнинг майда ишлари қанчалик аҳамиятсиз эканини англайсан!.. Яна: اٰسَايِشِ دُو گٖيتٖى تَف۟سٖيرِ اٖين۟ دُو حَر۟فَس۟ت۟ بَادُوسِتَان۟ مُرُوَّت۟ بَادُش۟مَنَان۟ مُدَارَا Яъни, “Икки жаҳоннинг осойишталик ва тинчлигини икки ҳарф тушунтиради, қўлга кириттиради: Дўстлар билан мурувватли муроса ва душман билан келишилган муомала”, деган. Агар, “Ихтиёр менинг қўлимда эмас, табиатимда адоват бор. Яна асабимга тегишди, воз кеча олмаяпман”, деб айтсанг. Жавобан айтамиз: Бадахлоқ ва ёмон хислат белгиси кўрсатилмаса ва ғийбат каби нарсалар билан ва истаганидек амал қилинмаса, камчилигини англаса, зарар бермайди. Модомики ихтиёр сенинг қўлингда эмас, воз кеча олмаётган экансан. Маънавий пушаймонлигинг, яширин тавба ва пинҳона истиғфор ҳисобланган камчилигингни билишинг ва у хислатда ҳақсиз эканингни тушунишинг, сени унинг ёмонлидан қутқаради. Зотан бу маънавий истиғфорни таъминлаши, ҳақсизликни ҳақ деб билмаслиги, ҳақли душманини ҳақсизлик билан айбламаслиги учун мактубнинг бу фаслини ёздик. Диққатга сазовор бир ҳодисани атсам. Бир куни, ғаразкорона тарафкашликнинг натижаси сифатида, диндор бир аҳли илм сиёсий фикрига мухолиф бир солиҳ олимни кофирга чиқариш даражасида камситди. Ўзига ҳамфикр бўлган бир мунофиқни ҳурмат билан мадҳ қилганини кўрдим. Сиёсатнинг бу ёмон натижаларидан чўчидим, “Аъузу биллаҳи минаш шайтони вассияса” дедим, ўша пайтдан буён сиёсий ҳаётдан чекиндим.
Ижтимоий ҳаёт жиҳатидан қайсарлик ва тарафкашлик, жуда зарарли эканини баён қилади. Агар, “Ҳадисда اِخْتِلَافُ اُمَّتٖى رَحْمَةٌ дейилган. Ихтилоф эса, тарафкашликни тақозо қилади. Ҳамда, тарафкашлик иллати мазлум авомни золим хосларнинг шарридан қутқаради. Чунки бир туманнинг ва бир қишлоқнинг хослари бирлашса, мазлум авомни эзади. Тарафкашлик бўлса, мазлум тарафга илтижо қилади, ўзини қутқаради. Ҳамда фикрларнинг тўқнашувидан ва ақлларнинг ихтилофидан, ҳақиқат тўлиғича намоён бўлади”, десанг. Жавоб: Биринчи саволга айтамизки: Ҳадисдаги ихтилоф, мусбат ихтилофдир. Яъни, хар бир киши ўз йўналишини таъмир қилиш ва ривожлантиришга ҳаракат қилади. Бошқаларни бузиш ва ботилга чиқаришга эмас, аксинча камолга етказиш ва ислоҳ қилишга уринади. Манфий ихтилофга келсак, ғараз билан, душманлик билан бир-бирини бузишга уринишдан иборат бўлиб, ҳадисда рад қилинган. Чунки бир-бири билан жанжаллашган кишилар мусбат ҳаракат қила олмайди. Иккинчи саволга келсак. Тарафкашлик агар ҳақ учун бўлса, ҳақлиларга паноҳгоҳ бўлиши мумкин. Лекин ҳозирдаги каби ғараз билан, нафс учун бўлган тарафкашлик ҳақсизларга паноҳгоҳ бўлиб, уларга таянч нуқтасини ташкил қилади. Чунки ғараз билан тарафкашлик қилган одамнинг ёнига шайтон келса, унинг фикрига ёрдам бериб тарафдор бўлса, у ўша шайтонга хайр дуоси қилади. Агар мухолиф тарафга фаришта каби бир одам келса, унга (Аллоҳ сақласин) лаънат ўқийдиган даражада ҳақсизлик қилади. Учинчи саволга айтамизки: Ҳақ учун, ҳақиқат ҳисобига бўлган фикрлар тўқнашуви, мақсадда ва асосда иттифоқ қилиш билан бирга, воситаларда ихтилоф қилади. Ҳақиқатнинг хар қиррасини изҳор этиб, ҳаққа ва ҳақиқатга хизмат қилади. Лекин тарафкашлик ва ғараз билан, фиръавнлашган нафси аммора учун мақтанчоқлик, шуҳрат қозонишга йўналган фикрлар тўқнашувидан ҳақиқат учқунлари эмас, аксинча фитна оловлари чиқади. Чунки мақсадда бирлашиши лозим бўлишига қарамай, фикрларининг ер куррасида ҳам кесишиш нуқтаси топилмайди. Ҳақ учун бўлмагани учун, ҳаддидан чексиз ошиб кетади. Тузатиб бўлмайдиган бўлинишларга сабаб бўлади. Оламнинг аҳволи бунга шоҳид. Хуллас калом اَلْحُبُّ لِلّٰهِ ۞ وَالْبُغْضُ فِى اللّٰهِ ۞ وَالْحُكْمُ لِلّٰهِ олий дастурлар ҳаракат дастури бўлмаса, ихтилоф ва бўлиниш келиб чиқади. Ҳа, اَلْبُغْضُ فِى اللّٰهِ ۞ وَالْحُكْمُ لِلّٰهِ демаса, у дастурларни эътиборга олмаса, адолат қилишни истасада, зулм қилади. Ибратга сазовор бир ҳодиса: Бир куни Имом Али Розияллоҳу анҳ бир кофирни ерга ағдаради. Қиличини кўтариб энди ўлдираман деганида, ўша кофир у кишига туфлайди. У киши кофирни қўйиб юборади, ўлдирмайдилар. Кофир у киши: - “Нимага мени ўлдирмадинг?” деганида, - “Сени Аллоҳ учун ўлдирмоқчи эдим. Лекин менга тупурдинг, ғазабга келдим. Нафсимнинг ҳиссаси қўшилгани учун ихлосим бузилди. Шунинг учун сени ўлдирмадим”, деган. Кофир у кишига, “Мени тезроқ ўлдиришинг учун сени ғазаблантирмоқчи эдим. Модомики динингиз бу даража соф ва холис экан, у дин ҳақдир”, дейди. Яна диққатга сазовор бир воқеа: Бир куни бир қози ўғрининг қўлини кесаётганда, ғазаб белгисини кўрсатгани учун, унга разм солиб турган одил амир уни ўз вазифасидан бўшатади. Чунки шариат номига, Аллоҳнинг қонуни ҳисобига кесганида, ўзи унга ачинар эди. Қалби ғазаб қилмасдан, лекин марҳамат ҳам қилмайдиган тарзда кесган бўларди. Демак, ўша ҳукмдан ўзига ҳисса чиқаргани учун, адолат билан иш бажармаган. Афсусланадиган бир ижтимоий ҳолат ва Ислом қалбини йиғлатадиган ижтимоий ҳаётдаги мудҳиш ҳасталик: Ижтимоий “Хорижий душманлар чиққан ва ҳужум қилганда ички адоватларни унутиш ва ташлаш” деган фойдани энг бадавий қавмлар ҳам қадрлаб бажаради. Бизнинг Исломий жамоатга хизмат қилишни даъво қилганларга нима бўлганки, бир-бири орқасида ҳужум қилишга тайёр турган саноқсиз душманлар бўлишига қарамай, арзимас адоватларни унутмасдан, душманларнинг ҳужумига замин тайёрлаяптилар. Бу ҳолат тубанлашишдир, ваҳшатдир. Исломий ижтимоий ҳаётга хиёнатдир. Ибратга сабаб бир ҳикоя: Бадавий қабилаларидан Ҳасанон аштратининг икки бир-бирига душман қабиласи бор эди. Бир-биридан балки эллик одамдан ортиқ ўлдиришига қарамай, Сипкон ёки Ҳайдарон қабиласи каби бир қабила қаршиларига чиққан вақти, ўша икки душман тоифа эски адоватни унутиб, елкама-елка бўлиб, ўша хорижий қабилани даф қилгунга қадар, ички адоватни хотирларига келтирмас эдилар. Эй мўминлар! Аҳли иймон қабиласига қарши тажовуз қилишга тайёр қанча қабила ҳисобланган душманлар борлигини биласизларми? Бир-бири ичидаги доиралар каби юздан ортиқ доиралар бор. Хар бирига қарши бирдам бўлиб, қўлни қўлга бериб мудофаа қилишга мажбур бўлишига қарамай, уларнинг ҳужумини осонлаштириш, уларнинг Ислом ҳарамига киришлари учун эшикларни очиш ҳисобланган ғаразли тарафкашлик ва душманча қайсарлик, бирор жиҳатдан иймон аҳлига ярашадими? Душман доиралар залолат йўлидагилар ва динсизлардан тортиб, куфр йўлидагилар оламигача, дунёнинг даҳшат ва мусибатларига қадар бир-бири ичида, сизга қарши зарар беришга шай турган, бир-бири орқасида сизга ғазаб ва хирс билан қараган, балки етмиш ҳил душман бор. Уларнинг барчасига қарши кучли қуролинг, қалқонинг ва қалъангиз – Исломий Қардошликдир. Бу Исломий қалъани кичик адоватлар ва баҳоналар билан дарз кетказиш қанчалик виждонга зид ва Ислом фойдасига қанчалар терс эканини бил, ўзингга кел!.. Ҳадиси шарифларда, “Охирзамонда Суфён ва Дажжол каби мунофиқлар ва дин душманларига бош бўладиган зарарли, даҳшатли шахслар мусулмонлар ва башарнинг ҳирслари ва бўлинишларидан фойдаланиб, оз куч билан башариятни остин-устун қилади ва улкан Ислом оламини асир қилади”, дейилган. Эй аҳли иймон! Хорлик ичида асирлик остига киришни истамасангиз, ақлингизни йиғинг! Ихтилофингиздан фойдаланаётган золимларга қарши муқаддас اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ қалъаси ичига киринглар, паноҳ топинглар. Бўлмаса на ҳаётингизни муҳофаза қила оласиз на ҳуқуқингизни мудофаа қила оласизлар. Маълумки, икки қаҳрамон бир-бири билан урушаётганда, бир бола иккаласини ҳам калтаклай олади. Бир тарозида икки тоғ бир-бирига қарши мувозанатда бўлса, бир кичик тош мувозанатларини бузиб улар билан ўйнай олади, бирини юқорига, кейингисини пастга туширади. Эй аҳли иймон! Эҳтирос ва хусуматли тарафкашлик қилган вақтингиз кучингиз йўққа чиқади, оз куч билан эзилишингиз мумкин. Ижтимоий ҳаётингизни ўйласангиз, олий اَلْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ الْمَرْصُوصِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا дастурини ҳаёт қилиб олинглар, дунёвий қашшоқликдан ва ухровий азобдан қутулинглар!..
Маънавий ҳаёт ва қуллик саломатлиги, адоват ва қайсарлик билан бузилади. Чунки халос бўлиш ва нажот топиш воситаси бўлган ихлос қўлдан кетади. Чунки тарафкаш қайсар кимса хайрли ишларда душманидан ўзишни истайди. Холис Аллоҳ учун амал қилишга унчалик ҳам муваффақ бўла олмайди. Ҳамда хулоса ва муомалаларида тарафкашини устун қўяди, адолат қила олмайди. Натижада, хайрли амал ва ишларнинг асослари бўлган “ихлос” ва “адолат”, хусумат ва адоват орқали йўқолади. Бу Олтинчи Жиҳат жуда узун. Лекин мақомнинг қобилияти қисқа бўлгани учун тугатамиз.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ اِنَّ اللّٰهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو ال۟قُوَّةِ ال۟مَتٖينُ وَكَاَيِّن۟ مِن۟ دَٓابَّةٍ لَا تَح۟مِلُ رِز۟قَهَا اَللّٰهُ يَر۟زُقُهَا وَاِيَّاكُم۟ وَ هُوَ السَّمٖيعُ ال۟عَلٖيمُ Эй аҳли иймон! Юқорида адоват қанчалик зарарли эканини тушундинг. Яна шуни ҳам тушунгинки, адоватчалик Исломий ҳаётга энг дахшатли зарарли ҳасталик ҳам ҳирсдир. Ҳирс, маҳрум бўлишга сабабдир. Иллат ва хорликдир ҳамда йўқотиш ва қашшоқликни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, хар миллатдан кўпроқ ҳирс билан дунёга ташланган яҳудий миллатининг хорлиги ва қашшоқлиги бу ҳукмга қатъий шоҳиддир. Ҳа, ҳирс жонзотлар оламида энг кенг доирадан энг кичик аъзогача ёмон таъсирини кўрсатади. Таваккал орқали ризқ талаб қилиш эса, аксинча роҳат сабабидир ва ҳамма жойда гўзал таъсирини кўрсатади. Мана, бир тур жонзотлар ва ризққа муҳтож бўлган мевали дарахтлар ва ўсимликлар таваккал орқали, қаноат билан жойида туриб ҳирс қилмагани учун ризқи уларга югуриб келади. Ҳайвонлардан кўра анча кўп авлод едиришади. Ҳайвонлар эса, ҳирс билан ризқи ортидан югургани учун, ризқини жуда кўп заҳмат чекиш ва нуқсонли ҳолда қўлга киритишади. Ҳайвонот доираси ичида заифлик ва ожизлик ҳолатининг таваккал тили билан қиладиган болаларнинг ҳалол, мукаммал ва латиф ризқлари Аллоҳнинг раҳмат хазинасидан берилиши, ҳирс билан ризқларига ташланадиган йиртқичларнинг ҳалол бўлмаган ва жуда кўп заҳмат билан қўлга киритган нохуш ризқлари кўрсатадики: Ҳирс, маҳрум бўлишга сабаб, таваккал ва қаноат эса, Аллоҳнинг раҳматига воситадир. Яна инсоният доираси ичида хар миллатдан кўра кўпроқ ҳирс билан дунёга ёпишган ва дунёвиq ҳаётга ишқ билан боғланган яҳудий миллати жуда кўп заҳмат билан топган, ўзига фойдаси оз, фақат хазинадорлик қилган ҳалол бўлмаган судхўрликдан келган бойлик билан барча миллатлардан еган хорлик ва қашшоқлик тарсакиси, қатл ва таҳқир зарбалари кўрсатадики: Ҳирс, зиллат ва зиён маъданидир. Яна ҳирсли инсон хар доим зиён кўришига доир шунчалик кўп воқеалар борки, اَلْحَرٖيصُ خَائِبٌ خَاسِرٌ сўзи зарбулмасалга айланиб, барчанинг назарида умумий ҳақиқат сифатида қабул қилинган. Модомики шундай экан, агар молни жуда ҳам яхши кўрсанг, кўп келиши учун ҳирс билан эмас, аксинча қаноат билан талаб қил. Қаноат қилувчилар билан ҳирс қилган кимсалар, буюк бир зотнинг девонхонасига кирган икки шахсга ўхшайди. Бири қалбидан, “Мени фақатгина қабул қилсин, ташқаридаги совуқдан қутулсам, етади. Энг пастдаги ўриндиқни беришса ҳам, лутф бўлади”, дейди. Иккинчи одам гўё ҳаққи бордек ва ҳамма уни ҳурмат қилишга мажбурдек мағрурлик билан, “Менга энг юқоридаги ўриндиқни бериши керак”, дейди. Ўша ҳирс билан киради, кўзини баланд мавқеларга тикади, у жойларга чиқишни истайди. Лекин девонхона соҳиби уни орқага қайтариб пастга ўтқизади. Унга ташаккур қилиши керак экан, ташаккур ўрнига қалбидан ғазабланади. Ташаккур эмас, аксинча уй соҳибини танқид қилади. Уй эгаси ҳам уни ёқтирмайди. Биринчи одам камтарлик билан киради, энг пастдаги ўриндиққа ўтиришни истайди. Унинг қаноати девонхона соҳибига ёқиб қолади. “Юқорироқ ўқиндиққа марҳамат қилинг”, дейди. У ҳам борган сари ташаккурларини кўпайтиради, мамнунияти зиёдалашади. Бу дунё бир Раҳмоний девонхонадир. Замин юзи, Унинг раҳматининг дастурхонидир. Ризқларнинг даражалари ва неъматларнинг мартабалари ҳам, ўриндиқлар ҳисобланади. Яна энг кичик ишларда ҳам ҳамма ҳирснинг ёмон таъсирини ҳис қилиши мумкин. Масалан, икки тиланчи бирор нарса сўраган вақти, ҳамма қалбида ҳирс билан қистаган тиланчини ёқтирмасдан бермаслик, бошқа сокин тиланчига марҳамат қилиб беришни ҳис қилади. Яна масалан, кечқурун уйқинг қочган пайт ухлашни истасанг, лоқайд қолсанг уйқунг келиши мумкин. Агар ҳирс билан уйқуни истасанг, “Ухлашим керак, ухлашим керак” деяверсанг, бутунлай уйқунгни қочирасан. Яна масалан, муҳим натижа учун бировни ҳирс билан кутасан, ҳирс “Келмаяпти-ку, келмаяпти-ку” деб энг охирида сенинг сабрингни тугатади. Туриб кетганингдан бир дақиқадан кейин ўша одам келади, лекин сен кутган ўша муҳим натижа бузилади. Бу ҳодисаларнинг сирри шуки, бир ноннинг вужудга келиши учун дала, хирмон, тегирмон, тандир каби босқичлар тартиби билан бажарилиш натижасида ҳосил бўлади. Худди шунинг каби, нарсаларнинг тартибланишида ҳикмат билан аста-аста ҳаракатланиш ўрнатилган. Инсон ҳирс сабабли аста-аста ўйлаб ҳаракат қилмагани учун, ўша тартибли нарсалардаги маънавий зинапояларга риоя қилмайди, ё сакраб йиқилади ёхуд бир зинани қолдириб кетади, мақсадга чиқа олмайди. Эй рўзғор дарди билан эсанкираб қолган ва дунё ҳирси билан сархуш бўлган қардошлар! Ҳирс шунчалик зарарли ва балоли нарса бўлишига қарамай, қандай қилиб ҳирс йўлида хар қандай хорликни қилиб, ҳалол-ҳаром демасдан дуч келган молни қабул қиляпсиз, ухровий ҳаётга керакли кўп нарсаларни фидо қиляпсиз? Ҳатто Ислом рукнларининг муҳим рукни бўлган закотни ҳирс йўлида тарк этаяпсиз? Ҳолбуки закот хар бир шахс учун барака сабаби ва балоларни даф қилувчидир. Закотни бермаган кимсанинг қўлидан хар қанақасига закот миқдорича мол чиқиб кетади, ё кераксиз жойларга беради, ёки бир мусибат келиб олади. Ҳақиқатли бир хаёлий тушда, Биринчи Жаҳон Урушининг бешинчи йилида мендан: “Мусулмонларга келган бу очлик, бу молиявий зиёнлар ва баданга келган машаққатнинг сабаби нима?” деб сўралди. Тушда айтдим “Жаноби Ҳақ бизга фақирларнинг дуоларини қозонтиришни, гина ва ҳасадларини ман қилиши учун Ўзи берган молидан биздан ўндан бир ёки бир қисм молдан қирқдан бир истади. Биз ҳирсимиз боис очкўзлик қилдик бермадик. Жаноби Ҳақ йиғилиб қолган закотини, қирқдан ўттизини, ўндан саккизини олди. Хар йили биздан фақат бир ойда етмиш ҳикмати бўлган очликни истади. Биз нафсимизга ачиндик, вақтинчалик ва лаззатли бир очликни чекмадик. Жаноби Ҳақ бизга жазо ўлароқ етмиш жиҳатдан бир навъ балоли рўзани беш йил мажбуран туттирди. Биздан йигирма тўрт соатдан битта соатни, хуш ва улуғ, бир тур нуроний ва фойдали Раббоний буйруқларни истади. Биз танбаллик қилиб, намоз ва ниёзни бажармадик. Бир соатни қолган соатларга қўшиб зое қилдик. Жаноби Ҳақ унинг каффорати сифатида, беш йил таълим, буйруқ ва югуртириш билан бизга бир навъ намоз ўқитди”, дедим. Сўнг ўзимга келдим, ўйладим, англадимки, хаёлий тушда жуда муҳим бир ҳақиқат бор. Йигирма Бешинчи Сўзда, маданият билан Қуръон ҳукмларини қиёслаш мавзуида исбот ва баён қилинганидек, башарнинг ижтимоий ҳаётида барча ахлоқсизликнинг ва барча қўзғолонларнинг манбаи икки сўзда мужассам: Биринчиси: “Мен тўқ бўлганимдан кейин, бошқа биров очликдан ўлса, менга нима?” Иккинчиси: “Сен ишла, мен ейман.” Бу икки сўзни судхўрлик тизимининг юритилиши ва закотнинг тарк қилиниши давом эттиради. Бу икки мудҳиш ижтимоий иллатни даволайдиган ягона чора, закотни умумий дастури сифатида ижро қилиш. Закотнинг мажбурий ва судхўрликнинг ҳаром қилинишидир. Яна фақат шахсларда ва хусусий жамоатлар эмас, балки умум башариятнинг ҳаётининг саодати учун энг муҳим бир рукн, балки инсоният ҳаётининг давом этиши учун энг муҳим таянч – закотдир. Чунки башариятда, икки хослар ва авом табақаси бор. Закот – хослардан авомга марҳамат ва эҳсон, авомдан хосларга ҳурмат ва итоатни таъминлайди. Акс ҳолда, юқоридан авомнинг бошига зулм ва истибдод тушади, авомдан бойларга гина ва исён чиқади. Икки башар табақаси бардавом маънавий курашда, ихтилоф жанжалида бўлади. Келиб-келиб Россияда бўлгани каби, меҳнат ва сармоя кураши суратида урушишни бошлайди. Эй карам ва виждон аҳли, эй саховат ва эҳсон аҳли! Эҳсонлар закот бўлмаса, учта зарари бор. Баъзан эса фойдасиз кетади. Чунки Аллоҳ номидан бермаганинг учун, маънан миннат қиласан, бечора фақирни миннатга асир қиласан. Мақбул дуосидан ҳам маҳрум қоласан. Ҳақиқатда Жаноби Ҳақнинг молини бандаларига бериш учун тарқатувчи бир ходим ҳисобланасан. Лекин ўзингни мол соҳиби деб ўйлаб, неъматга нонкўрлик қиласан. Агар закот берсанг, Жаноби Ҳақ номидан берганинг учун бир савоб қозонасан, неъматга шукр қилган бўласан. Муҳтож одам сенга хушомадгўйлик қилишга мажбур бўлмагани учун, иззати нафси синмайди ва сенга қилган дуоси мақбул бўлади. Закотчалик, балки унинг ўрнига нафл ва эҳсон ёхуд бошқа суратларда бериб риё ва шуҳрат каби, миннат ва камситиш каби зарарларни қозониш қаерда-ю? Закот бериб, яхшиликларни қилиб, ҳам фарзни адо қилиш, ҳам савобни, ҳам ихлосни, ҳам мақбул бир дуони қозониш қаерда? سُب۟حَانَكَ لَا عِل۟مَ لَنَٓا اِلَّا مَا عَلَّم۟تَنَٓا اِنَّكَ اَن۟تَ ال۟عَلٖيمُ ال۟حَكٖيمُ اَللّٰهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّم۟ عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ نِ الَّذٖى قَالَ «اَل۟مُؤ۟مِنُ لِل۟مُؤ۟مِنِ كَال۟بُن۟يَانِ ال۟مَر۟صُوصِ يَشُدُّ بَع۟ضُهُ بَع۟ضًا» وَ قَالَ «اَل۟قَنَاعَةُ كَن۟زٌ لَا يَف۟نٰى» وَعَلٰى اٰلِهٖ وَصَح۟بِهٖ اَج۟مَعٖينَ اٰمٖينَ وَال۟حَم۟دُ لِلّٰهِ رَبِّ ال۟عَالَمٖينَ
(Ғийбат ҳақида) بِاس۟مِهٖ وَ اِن۟ مِن۟ شَى۟ءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَم۟دِهٖ Йигирма Бешинчи Сўзнинг Биринчи Ёғдусининг Биринчи Шуъласининг Бешинчи Нуқтасидаги ёмонлаш ва таъқиқлаш мақомининг мисолларидан бўлган биргина оятнинг мўъжизона олти тарзда ғийбатдан нафратлантириши, Қуръонда ғийбат қанчалик ёмон нарса эканини тўлиқ кўрсатгани боис, бошқа баёнга эҳтиёж қолдирмаган. Ҳа, Қуръоннинг баёнидан сўнг баён бўлолмайди, эҳтиёж ҳам йўқ. اَيُحِبُّ اَحَدُكُمْ اَنْ يَاْكُلَ لَحْمَ اَخٖيهِ مَيْتًا оятида олти даражада айблашни ёмонлайди. Ғийбатдан олти мартабада шиддат билан ман қилади. Бу оят ғийбат қилганларга юзланган вақт, маъноси қуйидаги тарзда бўлади. Жумладан: Маълумки, оятнинг бошидаги ҳамза сўраш (наҳотки) маъносидадир. Сўраш маъноси сув каби оятнинг барча сўзларига киради. Хар бир калимада бир яширин ҳукм мавжуд. Биринчи ҳамза орқали, “Наҳот, савол ва жавоб жойи бўлган ақлингиз йўқ бўлса? Бу даража хунук бир нарсани англамаяпти”, дейди. Иккинчи: يُحِبُّ лафзи орқали, “Наҳот, севиш ва нафратланиш жойи бўлган қалбингиз бузилган бўлса? Энг нафратланадиган бир ишни яхши кўраяпти”, дейди. Учинчиси: اَحَدُكُمْ сўзи орқали, “Ҳаётини жамоатдан оладиган ижтимоий ва маданий ҳаётингизга нима бўлган? Ҳаётингизни заҳарлайдиган бир амални қабул қилаяпти”, дейди. Тўртинчиси: اَنْ يَاْكُلَ لَحْمَ каломи орқали, “Инсониятингизга нима бўлган? Йиртқичлар каби биродарингизни тиш билан парчалаяпсиз”, дейди. Бешинчиси: اَخِيهِ сўзи орқали, “Ҳеч турдошингизга ачинишингиз, ҳеч сийлаи раҳмингиз йўқмики? Кўп жиҳатлардан қардошингиз бўлган бир мазлумнинг маънавий шахсиятини инсофсизларча ғажияпсизлар. Ўз аъзоингизни ўз тишингиз билан телбалар каби тишлаяпсизлар. Ҳеч ақлингиз йўқми?” дейди. Олтинчиси: مَيْتًا каломи орқали, “Виждонингиз қаерда? Фитратингиз бузилганми? Энг муҳтарам қардошингизни, гўштини ейиш каби энг жирканч бир ишни қиляпсизлар?” дейди. Демак, бу оятнинг ифодаси ва калималарнинг алоҳида-алоҳида далолати орқали: Ёмонлаш ва ғийбат, ақлан, қалбан, инсониятан, виждонан, фитратан ва миллатан ёмонланган. Қара бу оят ийжозли тартибда олти мартабада ёмонлашни ёмонлаш билан, гуноҳдан иъжоз билан олти даражада қайтаради. Ғийбат, адоватчилар, ҳасадчилар ва қайсарларнинг энг кўп истеъмол қилган тубан қуролидир. Иззати нафс соҳиби бу ифлос қуролни ишлатиш даражасига тушиб истеъмол қилмайди. Машҳур бир зот: اُكَبِّرُ نَف۟سٖى عَن۟ جَزَاءٍ بِغِي۟بَةٍ فَكُلُّ اِغ۟تِيَابٍ جَه۟دُ مَن۟ لَا لَهُ جَه۟دٌ Яъни, “Душманимга ғийбат билан жазо беришдан ўзимни юксак тутаман ва у даражага тушмайман. Чунки ғийбат, заиф ва залил ва пасткашларнинг қуролидир”, деган. Ғийбат шуки: Ғийбат қилинган одам ҳозир бўлса ва эшитса эди, ёқтирасдан хафа бўларди. Агар айтгани тўғри бўлса, ғийбат бўлади. Агар ёлғон бўлса, ҳам ғийбат, ҳам туҳмат бўлади. Икки баробар хунук гуноҳ бўлади. Ғийбат бир неча махсус ҳолда жоиз бўлиши мумкин: Бири: Ёрдам бериб ёмонликни, қабоҳатни кетказиш ва ундан ҳаққини олиш учун вазифа юкланган мансабдор одамга шикоят қилиб айтади. Кейингиси: Бир одам у билан ҳамкорлик қилишни истаб, сен билан маслаҳатлашади. Сен фақат маслаҳат учун ғаразсиз тарзда, маслаҳатнинг ҳаққини адо этиш учунгина, “У билан ҳамкорлик қилма. Зарар кўрасан”, деса. Кейингиси: Мақсади ҳақорат ва эшиттириш эмас, балки таъриф ва танитиш учун, “Ўша чўлоқ ва дайди одам фалон жойга кетди”, деса. Кейингиси: Ғийбат қилинаётган одам ошкора гуноҳ қилувчи бўлса. Яъни, ёмонлик қилишдан сиқилмаса, балки қилган ёмонликлари билан фахрланса, зулми билан лаззатланса, сиқилмасдан ошкора бир суратда қилса. Ғийбат санаб ўтилган махсус ўринларда ғаразсиз ва фақат ҳақ учун ва маслаҳат учун жоиз бўлиши мумкин. Акс ҳолда ғийбат, олов ўтинни еб тугатганидек, ғийбат ҳам солиҳ амалларни еб тугатади. Агар ғийбат қилса ёки истаб тингласа, اَللّٰهُمَّ اغْفِرْلَنَا وَ لِمَنِ اغْتَبْنَاهُ дейиши керак, сўнг қачон ғийбат қилинган одамга учраса, “Мени кечир”, деб розилик сўраши керак. اَل۟بَاقٖى هُوَ ال۟بَاقٖى Саид Нурсий

