Бу дунёда, хусусан бу даврда, бохусус мусибатга тушганларга, айниқса Нур шогирдларининг даҳшатли азиятларга ва умидсизликларга қарши энг таъсирли чора, бир-бирига тасалли бериш ва қувонтириш, маънавий кучини қувватлаш ва фидокор ҳақиқий қардош каби бир-бирининг ғам, қайғу ва азиятларига малҳам суриш ва тўлиқ шафқат билан ғамгин қалбини юпатишдан иборат. Ичимиздаги ҳақиқий ва ухровий қардошлик хафагарчилик ва тарафкашликни кўтармайди. Модомики мен сизга бор қувватим билан ишониб бел боғлаган эканман, сиз учун нафақат тинчлигимни, обрўйимни ва шарафимни, аксинча жонимни ҳам севиб фидо қилишга қарор қилганимни биласиз, балки кўряпсиз ҳам. Ҳатто қасам билан ишонтираманки, саккиз кундан бери Нурнинг икки рукни зоҳиран бир-бирига нозланиш ва тасалли ўрнига қайғуга солган аҳамиятсиз ҳодисанинг бу қаторда менинг қалбимга берган азоб берганда, “Эйвоҳ, эйвоҳ! Ал омон, ал омон! Ё Арҳамурроҳимийн, мадад бер! Бизни муҳофаза айла, бизни жин ва инсоний шайтонларнинг ёмонлигидан қутқар, қардошларимнинг қалбларини бир-бирига тўлиқ садоқат, муҳаббат, қардошлик ва шафқат билан тўлдир”, деб ҳам руҳим, ҳам қалбим, ҳам ақлим фарёд этиб йиғлади. Эй темирдек метин қардошларим! Менга ёрдам беринглар. Масаламиз жуда ҳам нозик. Мен сизларга жуда ишониб, барча вазифаларимни маънавий шахсиятингизга қолдирган эдим. Сиз ҳам бор кучингиз билан менга ёрдам беришингиз лозим. Гарчи бу ҳодиса жуда кичик, ўткинчи ва кичик бўлсада, соатимизнинг милига ва кўзимизнинг қорачиғига келган бир соч, бир заррача ҳам оғритиши каби, бу масалада, учта моддий портлаш ва уч маънавий кузатувлар айнан хабар бергани аҳамиятли эканини билдиради. Саид Нурсий
Source text is preserved. When a suitable model is available, translation is displayed separately.
Şualar
The Fourteenth Ray
Биз имкон доирасида ичимизда бор кучимиз билан Ихлос Ёғдусининг дастурларини ва ҳақиқий ихлоснинг сиррини ва бир-биримизда қўллашимиз вожиблик даражасига келган. Уч ойдан бери бу ердаги хос қардошларим бир-бирига қарши йўл ёки фикр ихтилофи сабабли совуқлик солиш учун уч одам тайин этилганининг қатъий хабар олдим. Яна метин Нурчиларни зериктириб, абгор қилиш, нозик ва бардоши камроқ дўстларни ваҳимага солиш ва Нур хизматидан воз кечириш учун маҳкамамизни сабабсиз узатмоқдалар. Зинҳор, зинҳор!. Ҳозирга қадар ўртангиздаги фидокор қардошлик ва самимий муҳаббат ўзгармасин. Бир заррача бўлса ҳам, бизга буюк зарар бўлади. Чунки жуда оз бир тебраниш Денгизлида (......) каби домлаларни бегоналаштирди. Биз бир-биримизга (керак бўлса) жонимизни фидо қилишга, Қуръон ва иймон хизматимиз тақозо қилади. Азиятдан ёки бошқа нарсалардан келган инжиқлик билан ҳақиқий фидокорлар нафақат бир-бирига аразлаш, аксинча камоли камтарлик, тавозеъ ва таслимият билан нуқсонни ўзига олади, муҳаббатини, самимиятини кўпайтиришга ҳаракат қилади. Йўқса чумоли фил бўлиб таъмир этилмайдиган зарари тегади. Сизнинг фаросатингизга ҳавола қилиб тугатаман. Саид Нурсий

