Şualar

Second Chapter of the Twenty-Ninth Gleam

Source: risaleinur multilingual dataset, risale.site source · Risale-Nur multilingual research corpus
Risale reading plan
§1

بِاس۟مِهٖ سُب۟حَانَهُ (Ушбу Иккинчи Боб "Алҳамдулиллоҳ" ҳақида) Иккинчи Боб деб таъбир этилган ушбу рисолачада инсонларга "Алҳамдулиллоҳ" жумласини айттирган иймоннинг чексиз фойда ва нурларидан фақат тўққиз нури баён қилинади. بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

§2

Аввало икки нарса эслатилади: 1. Фалсафа ҳамма нарсани хунук, қўрқинчли кўрсатадиган қора кўзойнакдир. Иймон эса ҳамма нарсани гўзал, жонга яқин кўрсатган шаффоф, порлоқ, нуроний кўзойнакдир. 2. Барча махлуқот билан алоқадор ва ҳамма нарса билан олди-бердиси бўлган ва ўзини қуршаган нарсалар билан юзма-юз ва маънан кўришиш, гаплашиш, қўшнилик қилишга яратилишдан мажбур бўлган инсоннингўнг, чап, олд, орқа, ост, уст– олти томони бор. Инсон мазкур икки кўзойнакни кўзига тақиб, мазкур томонлардаги махлуқларнинг ҳолларни кўради. Ўнг томон: Бу томондан мақсад ўтган замондир. Шунинг учун фалсафа кўзойнаги билан ўнг томонга қаралган вақти, мозий ўлкасининг қиёмати, остин-устун, қоронғу, қўрқинчли катта бир қабристонни эслатадиган шаклда кўринади. Бу кўринишда инсон жуда катта дахшатга, қўрқув ва умидсизликка тушишига шубҳа йўқ. Аммо иймон кўзойнаги билан қаралган пайт, ҳақиқатдан у ўлка остин-устун бўлган шаклда кўринса ҳам, лекин жон йўқ бўлмаган. Жамоати, ичидаги халқи янада гўзал, нуроний оламга кўчирилганлари англашилади. Қабрлар, чуқурлар ҳам нуроний оламга кириш учун қазилган ер ости тунеллари шаклида қабул этилади. Демак, иймон инсонларга берган бахт, севинч, ишонч, енгиллик мингларча "Алҳамдулиллоҳ" дедирган неъматдир. Чап томон: Яъни, келаси замонга фалсафа кўзойнаги билан қаралган пайт, бизларни чиритадиган, илон ва чаёнларга едириб йўқ қиладиган, зулматли, қўрқинчли, катта қабр шаклида кўринади. Аммо иймон кўзойнаги билан қаралса, келажак - Жаноби Ҳақнинг Холиқи Раҳмони Раҳимнинг инсонларга ҳозирлаган турли-туман нафис, ширин егуликлар ва ичимликларга қоп бўлган зиёфат ва Раҳмоний дастурхон шаклида кўринади. Ва минглаб "Алҳамдулиллоҳ"ни такрор эттиради. Уст томон: Яъни, самовотга фалсафа билан қараган одам бу сўнгсиз бўшлиқда миллиардлаб юлдуз ва планеталарнинг (пойга каби ёки аскарий бир манёвр каби) қилган жуда тез ва фарқли ҳаракатларидан улкан дахшатга, бегоналикка, қўрқувга тушади. Аммо иймонли одам қараган пайти ғаройиб, ажойиб манёврнинг бир қўмондоннинг амри билан, назорати остида қилингани каби, самовот оламини безаган юлдузларнинг бизга зиёдор қандиллар шаклида эканини кўради ва ўша пойгаларда қўрқув, дахшат эмас, яқинлик ва муҳаббат ҳис қилади. Самовот оламини бундай тасвир қилган иймон неъматига минглаб "Алҳамдулиллоҳ" десанг яна оз! Ост томон:Яъни, ер оламига фалсафа кўзи билан қараган инсон, ер куррасини бебош, югансиз, қуёшнинг атрофида бетайин кезган ҳайвон каби ёки тахталари синган, капитансиз бир қайиқ каби кўради ва дахшатга, хавотирга тушади. Аммо иймон билан қараса, ернинг Раҳмоний бир кема бўлиб, Аллоҳнинг бошқаруви остида барча ейиладиган, ичиладиган, кийиладиган нарсалари билан бирга, инсониятни сайр қилдириш учун атрофида қуёш кездирган кема шаклида кўради. Иймондан келиб чиққан бу буюк неъматга буюк-буюк "Алҳамдулиллоҳ"ларни айтишни бошлайди. Олд томон: Фалсафачи одам у томонга қараса барча жонли махлуқот (инсон бўлсин, ҳайвон бўлсин) тўда-тўда катта тезлик билан у томонга кетиб йўқолаётганини кўради. Яъни, йўқликка кетади, йўқ бўляпти. Ўзининг ҳам ўша йўлнинг йўловчиси бўлганини билганидан, изтиробидан ақлдан озадиган бир ҳолга келади. Аммо иймон назари билан қараган мўмин, инсонларнинг у томонга кетиши, саёҳати йўқлик оламига эмас, кўчманчилар каби бир яйловдан бошқа яйловга кўчишларини кўради. Ва фоний манзилдан боқий манзилга, хизмат хўжалигидан мукофот доирасига, заҳматлар мамлакатидан раҳматлар мамлакатига кўчиш, йўқлик оламига кетиш эмас, деб бу томонни хурсандчилик билан кутиб олади. Бироқ йўл асносида ўлим, қабр каби кўринган машаққатлар натижа эътибори билан бахтиёрликдир. Чунки нуроний оламларга кетган йўл қабрдан ўтади ва энг буюк саодатлар, буюк ва ачинарли фалокатларнинг натижасидир. Масалан, Ҳазрати Юсуф (А.С.) Миср азизлигидек саодатга фақат акалари тарафидан қудуққа ташланиши ва Зулайҳонинг туҳмати сабабли кирган қамоқ йўли орқали эришган. Шунингдек, она бачадонидан дунёга келган бола айтиб ўтилган тунелда чеккан сиқувчи, эзувчи заҳмати натижасида дунё саодатига ноил бўлади. Орқа томон: Яъни орқада келаётганларга фалсафа назари билан қаралса, "Булар қаердан қаерга кетяпти ва нима учун дунё мамлакатига келган?" деган саволга жавоб олинмагани учун (табиийки) ҳайрат ва иккиланиш азоби ичида қолинади. Аммо иймон нури кўзойнаги билан қараса, инсонларнинг коинот кўргазмасида намойиш қилинган ғаройиб, ажойиб Аллоҳ қудратининг мўъжизаларини кўриш ва мутолаа этиш учун Султони Азалий тарафидан юборилган мутолаачи эканини тушунади. Булар эса ўша мўъжизанинг қиймати ва буюклиги даражасига ҳамда Султони Азалийнинг азаматига далолат қилиши даражасига хабардор бўлгани нисбатида, даража ва мақом олгандан сўнг яна Султони Азалийнинг мамлакатига қайтиб кетишларини тушуниб етади. Бу шаклда идрок қилиш неъматига эриштирган иймон неъматига "Алҳамдулиллоҳ" дейди. Мазкур зулматларни йўқотган иймон неъматига "Алҳамдулиллоҳ" деб қилинган ҳамд ҳам неъмат бўлгани учун, унга ҳам бир ҳамд лозим. Бу иккинчи ҳамдга ҳам учинчи бир ҳамд, учинчига ҳам тўртинчи бир ҳамд лозим. وَهَلُّمَ جَرًّا Демак, бир ҳамддан туғилган сўнгсиз ҳамдлар силсиласи юзага келади.

§3

Олти томонни нурлантирган иймон неъматига ҳам "Алҳамдулиллоҳ" дейиш лозим. Чунки иймон олти томоннинг зулматларини йўқотиш билан балоларни даф қилади. Шунинг учун у буюк неъмат саналгани каби (табиийки) олти томонни нурлантирган томони билан ҳам манфаатларни жалб қилиши иккинчи неъмат саналади. Бунга биноан, инсон табиий маданиятга соҳиб бўлгани учун, олти томондаги махлуқот билан алоқадор бўлади. Иймон неъмати билан ҳам инсоннинг олти томондан фойда қилиш имкони бор. Бунга биноан, فَأَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللهِ ояти каримасининг сирри билан, инсон олти томоннинг хар бир томони билан нурланади. Ҳатто мўмин инсоннинг дунёнинг қурилишидан охирига қадар узанган маънавий бир умри бор. Ва инсоннинг бу маънавий умри азалдан абадга узанган бир ҳаётнинг нуридан мадад ва ёрдам олади. Шунингдек, олти томонни нурлантирган иймон соясида инсоннинг бу тор замон ва макони, кенг ва роҳатли бир оламга айланади. Бу буюк олам инсоннинг уйи каби бўлади. Ўтмиш, келажак инсоннинг руҳига, қалбига ҳозирги замонга айланади. Орасидаги узоқлик йўқолади.

§4

Иймон таянч ва мадад сўрашни ичига олгани учун ҳам "Алҳамдулиллоҳ" дейишни тақозо қилади. Ҳа, башарият ожизлиги ва душманларнинг кўплиги сабабли душманларини даф қилиш учун илтижо қиладиган, суянадиган таянч нуқтасига муҳтождир. Шунингдек, эҳтиёжларининг кўплиги ва шиддатли фақирлиги туфайли унинг ёрдами билан эҳтиёжларини қондирадиган, ёрдам сўрайдиган мадад сўраш нуқтасига муҳтождир. Эй инсон! Сенинг таянч нуқтанг фақат ва фақат Аллоҳга бўлган иймондир. Руҳингга, виждонингга мадад сўраш нуқтаси эса, фақат охиратга бўлган иймондир. Бунга биноан, бу икки нуқтадан хабари бўлмаган инсоннинг қалби, руҳи қўрқувга тушади, виждони доимо азоб чекади. Биринчи нуқтага таянган ва иккинчисидан мадад сўраган одам қалбан ва руҳан жуда кўп завқ ва лаззатларни, яқинликларни ҳис қиладики, ҳам тасалли олади, ҳам виждони ҳаловат топади.

§5

Иймон нури ҳалол лаззатлар завол топишни бошлаган пайтда ҳосил бўлган азобларни уларнинг яна келиши ва келаётганини кўрсатиш орқали йўқотади. Шунингдек, неъматларнинг давом этиб камаймаслигини, неъматларнинг манбаини кўрсатиш орқали таъминлайди. Шунингдек, фироқ ва айрилиқларнинг азобларини, неъматларнинг янгиланиш лаззатини кўрсатиб йўқотади. Яъни, завол тушунчаси билан бир лаззатда кўп азоб бўлади. Иймон ўша азобларни лаззатнинг янгиланиши билан эслатади ва азобни йўқотади. Шу билан бирга, лаззатларнинг янгиланишида бошқа лаззатлар ҳам бор. Бир меванинг дарахти бўлмаса, унинг лаззати уни егандан кейин йўқ бўлади ва бу холат изтироб беради. Бироқ меванинг дарахти маълум бўлса, унинг завол топишидан азоб ҳосил бўлмайди, чунки ўрнига келадиган бор. Айни пайтда, янгиланиш аслида бир лаззатдир. Шунингдек, инсон руҳини энг кўп айрилишлардан келиб чиққан азоблар сиқади. Иймон нури у азобларни лаззатларнинг янгиланиши ва висолни идрок қилиш умиди билан йўқотади.

§6

Иймон нури инсонга мавжудотдан ўзига душман ва ажнабий деб ўйлаган ёки ўликлар, етимлар каби ҳаётсиз, абгор ҳолатда деб ўйлаган нарсаларни дўст ва қардош, жонли тасбеҳ айтувчи қилиб кўрсатади. Яъни, ғафлат билан қараган одам оламнинг мавжудотини душман, зарарли деб ўйлаб қўрқувга тушади. Ҳамма нарсани ажнабийлар деб қарайди. Чунки залолат назарида ўтган ва келажак замонларидаги нарсалар орасида оға-инилик, қардошлик алоқаси, боғланиши йўқ. Лекин ҳозирги вақтда нарсалар орасида кичик, жузъий алоқа бўлади. Бунга биноан, аҳли залолатнинг бир-бирига бўлган биродарлиги минг йиллик узун вақтда бўлса ҳам бир дақиқа қадардир. Шунингдек, иймон назари барча осмон жисмлари жонли, бир-бирига яқин бўлганини кўради. Хар бир осмон жисмининг ҳолат тили билан Холиқига тасбеҳлар айтаётганини кўрсатади. Бу эътибор билан, барча осмон жисмларининг ўзига кўра бир жиҳатдан ҳаёт ва руҳлари бор. Бунга биноан, иймоннинг шу кўринишига назаран у осмон жисмларида дахшат, ваҳшат йўқ. Яқинлик ва муҳаббат бор. Залолат назари билан қараганда, истаган нарсаларини қўлга киритишдан ожиз бўлган инсонларнинг соҳибсиз, ҳомийсиз эканини ўйлайди ва қайғу, ғам, ожизлиги сабабли йиғлаган етимлар деб ўйлайди. Иймон назари эса жонли махлуқотга йиғлаётган етимлар каби эмас, жавобгар ходим, вазифа юкланган зокир ва тасбеҳхон қуллар деб қарайди.

§7

Иймон нури, дунё ва охират оламларини турли-туман неъматларга сазовор икки дастурхон сифатида тасвир қилади. Мўмин киши иймон қўли ва зоҳирий, ботиний туйғулари билан ва маънавий, руҳий латифалари билан ўша дастурхонлардан фойдаланади. Залолат назарида эса жонзотларнинг фойдаланиш доираси кичраяди, моддий лаззатлар билан чегараланган. Иймон назарида самовот ва ерни қоплаган доирадек кенгаяди. Ҳа, мўмин Қуёшни ўз уйининг томида осилган қандил, ойни оддий чироқ деб қабул қилади. Бу эътибор билан Қуёш, Ой унга бир неъмат бўлади. Бунга биноан, мўминнинг фойдаланиш доираси осмонларданда кенгаяди. Ҳа, Қуръони Мўъжизул Баён وَ سَخَّرَ لَكُمُ الشَّمْسَ وَ الْقَمَرَ ۞ وَ سَخَّرَ لَكُمْ مَا فِى الْبَرِّ وَالْبَحْرِ оятларнинг балоғати билан иймондан келиб чиққан шу ҳайратомуз эҳсонларга, инъомларга ишорат қилади.

§8

Иймон нури орқали Аллоҳнинг борлиги бутун неъматлардан устун буюк бир неъмат эканини, сўнгсиз неъматларнинг синфларини, туганмас эҳсонларнинг турларини, беҳисоб ҳадяларнинг синфларини ичига олган манба ва ўчоқлиги билинади. Бунга биноан, оламдаги зарраларнинг саноғича иймон неъматларига ҳамду сано айтиш қарздир. Рисола-и Нурнинг бўлимларининг бир қисмига ишоратлар қилинган. Шу билан бирга, Аллоҳга иймондан баҳс юритган Рисола-и Нурнинг бўлимлари бу неъматлардан ғафлат пардасини кўтариб кўрсатади. اَلْحَمْدُ لِلّٰهِ нинг ломи истиғроқ орқали ишорат қилган умум ҳамдлар билан ҳамд айтилиши лозим бўлган неъматлардан бири –раҳмониятнеъматидир. Раҳмоният раҳматга сазовор жонзотлар саноғича неъматларни ўз ичига олади. Чунки инсон хар бир жонзот билан алоқадордир. Бу эътибор билан, инсон хар бир жонзотнинг саодати билан хурсанд бўлади ва азоби билан хафа бўлади. Шундай экан, хар қандай одамда бўлган неъмат дўстларига ҳам неъматдир. Шунингдек, оналарнинг шафқатлари билан неъматланган болаларнинг саноғича неъматларни ичига олиб унга кўра ҳамдларга, саноларга лойиқ неъмат –раҳимиятдир. Онасиз оч боланинг йиғлашидан хафа бўлган ва ачинган виждон эгаси, албатта волидаларнинг болаларига бўлган шафқатидан завқ олади, мамнун ва хушнуд бўлади. Хуллас, бу каби завқлар неъматдир, улар ҳамд ва кўп шукр истайди. Шунингдек, коинотдаги ҳикматларнинг барча синф ва шахслари саноғича ҳамд ва шукрларни тақозо қилган нарсалардан бириҳакимиятдир. Чунки инсоннинг нафси раҳмониятнинг жилвалари билан, қалбни раҳимиятнинг тажаллийлари билан неъматланганлари каби, инсоннинг ақли ҳам ҳакимиятнинг латифалари билан завқ олади, лаззатланади. Шунинг учун оғизни тўлдириб "Алҳамдулиллоҳ" дейиш орқали ҳамду санолар айтиш керак бўлади. Шунингдек, Асмо-и ҲуснаданВорисисмининг тажаллийлари саноғича ва оталар каби аждоднинг завол топишидан сўнг ортда қолган авлодларнинг саноғича, охират оламининг мавжудоти миқдорича ва охиратга тегишли мукофотларни олишга восита бўлиш учун инсон, сақлаб қўйилган амаллари саноғича, садоси билан фазони тўлдирадиган даражада улкан "Алҳамдулиллоҳ" билан ҳамд айтиладиганҳофизиятнеъмати бор. Чунки неъматнинг бардавомлиги неъматнинг ўзидан ҳам қийматли. Лаззатнинг келиб туриши лаззатданда шириндир. Жаннатдаги ҳаётнинг давом этиши, Жаннатдан устундир ва ҳоказо... Бунга биноан, Жаноби Ҳақнинг ҳофизияти ичига кирган неъматлар, бутун коинотдаги барча неъматлардан ҳам кўп ва уларнинг устидадир. Бу эса чин кўнгилдан бир "Алҳамдулиллоҳ"ни истайди. Зикр қилинган тўрт Исмга, қолган Асмо-и Ҳуснани қиёс қилсанг хар бир Исмидаги сўнгсиз неъматлар, сўнгсиз ҳамдларни, шукрларни тақозо қилади. Шунингдек, барча неъмат хазиналарини очиш салоҳиятида бўлган иймон неъматига васила бўлган Ҳазрати Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассалом ҳам шундай бир неъматки, инсоният абадга қадар у Зотни (А.С.В.) мадҳу сано қилишда қарздор. Шунингдек, барча моддий-маънавий неъматларнинг турларига мундарижа ва манба бўлган Исломият ва Қуръон неъмати ҳам чексиз ҳамдларни ҳақли равишда келтириб чиқаради.

§9

Коинот дейилган бу катта китоб ва унинг тафсири бўлган Қуръони Азимушшоннинг баёнига асосан, барча боблари билан бўлимлари ва барча саҳифалари билан, сатрлари ва барча сўзлари билан ҳарфлари Зоти Ақдасга жамолий ва камолий сифатларини изҳор билан ҳамду сано қиладиган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ўша буюк китобнинг хар бир нақши, катта бўлсин кичик бўлсин, Воҳид ва Самад бўлган наққошининг жалолий сифатларини изҳор билан ҳамду сано қилади. Шунингдек, у китобнинг хар бир ёзуви Раҳмон ва Раҳим бўлган котибининг жамолий сифатларини кўрсатиш орқали санохон бўлади. Шунингдек, у китобнинг хар бир назми ва қасидаси Қодир ва Алим бўлган низомни ўрнатган Зотни поклаб, ҳамд айтади. Шунингдек, у китобнинг барча ёзувлари, нуқталари, нақшлари Асмо-и Ҳуснанинг тажаллий ва жилваларига ойна ва ноил бўлгани учун Зоти Ақдасни поклаб, ҳамд айтиб, буюклигини билдириб сано айтади.

§10

Бу каби қулф сўзларни очиш учун менда калит йўқ. Шу билан бирга, рўзадор бир бош на у қулф сўзларни оча олади ва на у қайдларни қила олади. Айбга буюрмайсиз. Шуни ҳам фақат муаллифининг маънавий ёрдами билан, Лайлатул Қадрнинг баракаси билан ва Мавлононинг қўшнилигидан фойдаланиб, қила олдим. Таржимон Абдулмажид Нурсий Саид Нурсий

Private reading note

This note stays on this device and is never uploaded to a server.

Up to 1,200 characters